ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  12345
6789101112
13141516171819
212223242526
27282930   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ёзувчи Жазуе Кардуччи таваллуд топган кун
1835-07-27

Жазуе Кардуччи 1835-йил 27-июл куни Тоскана Валдикастеллода дунёга келади. Илк ижоди Италияни бирлаштириш ғоялари билан суғорилган (“Ёшлик шеьрлари” 1860-йил, “Йенгил машаққат” 1860-йил). Жозуе Кардуччи 19-асрнинг 60-йилларида миллий-озодлик ҳаракати раҳбарлари Ж. Мадзини ва Ж. Гарибалди тарфдорлари сифатида бўлган. Кейинчалик Бирлашган Италия ҳаракатининг фаол аьзосига айланган. 1863-йил “Шайтон ҳузурига” достони, 1882-йил “Ямблар ва эподлар” ва бошқа шеьрий тўпламларида Италия озодлиги йўлида курашган жангчилар жасорати акс эттирилган. 1877-1893-йиллар “Ёввойилик қасидалари” шеьрий асарларида мавжуд воқелик тасвири ҳамда адабиётга xос кўтаринки руҳ устунлик қилади. Жозуе Данте, Петрарка, Боккачо ва бошқалар ҳақидаги илмий мақолалар муаллифи. 1906-йилда Нобел мукофоти лауреати бўлган. Италян шоири ва адабиётшуноси 1907-йил16-феврал куни Болоня шаҳрида вафот этди.
Маьлумот:Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент.2002.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган