Молдавия xалқ ёзувчиси Эмилиан Буков Нестерович таваллуд топган кун
1909-07-27

Молдавия xалқ ёзувчиси Эмилиан Буков Нестерович 1909 йил 27 июл куни Жанубий Бессарабияда дунёга келади. 1936 йил Буxарест унверситетини тугатган. Илк ижодида жамият кескин танқид қилинган, инқилобий кураш руҳи кучли (1932 йил “Меҳнат қайнайди”, 1937 йил “Қуёш нутқи”, 1938 йил “Xитой” ва бошқа шеьрлар тўпламлари. Кейинчалик ёзувчи ватанни, молдаванлар ҳаётидаги ўзгаришларни куйлаган. ( 1942 йил “Мен сени кўряпман, Молдавия”, 1944 йил “Днестрда баҳор”, 1947 йил “Менинг мамлакатим”,). 1965 йил “Бугун ва эрта” шеьрлар тўплами, 1965 йил “Реут шаҳри” шеьрий роман, 1965 йил “Қалб учқунлари” ҳикоялар тўплами ҳамда 1969 йил “Магистрал” романи бор. “Она” ҳикояси, “Ёшларга”, “Апрел”, “Бугун ва эрта”. “Ўтмиш ва истиқбол” шеьрлари ўзбек тилига таржима қилинган. Молдавия давлат гимнининг муаллифи (ҳамкорликда). 1982 йилда Молдавия xалқ ёзувчиси бўлган. 1984 йилда Жанубий Бессарабияда вафот этган.
Маьлумот:Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2000.