ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 12356
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Америкалик саноатчи, АҚШ автомобилсозлик саноати асосчиларидан бири Генри Форд таваллуд топган кун
1863-07-30

Америкалик саноатчи, АҚШ автомобилсозлик саноати асосчиларидан бири Генри Форд 1863 йил 30 июл санасида АҚШнинг Мичиган штати Дирборн яқинида дунёга келади. 1879 йилдан Дейтройтда механик шогирди. 1893 йилданЭдисон илюминейтинг компани”, 1899-1902 йиллардаДейтройт автомобил компанибош муҳандиси бўлиб фаолият олиб борган. 1892-1893 йилларда ўзининг биринчи 4 тактли ички ёнув двигателига эга бўлган (4 от кучли) автомобилини яратди. 1903 йилда “Форд Мотор” компаниясига асос солди. Кейинчалик бу компания жаҳондаги энг йирик автомобил компаниялардан бирига айланди. Ўз даврларида стандартлаштириш ва конвеерпоток усулини кенг қўллади, меҳнатни интенсивлаш орқали юқори меҳнат унумдорлигини таъминлашга эришди. Кейинчалик меҳнатни ташкил этишнинг Форд қўллаган тизими ва унинг қарашлари тарихга фордизм номи билан кирди. Меҳнатни ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги ўз қарашлари ва тажрибаларини “Менинг ҳаётим ва ишим” (1922 йил),  “Бугун ва эрта” (1926 йил), “Олға ҳаракат” (1930 йил) китобларида баён этган. Асарлари 20-йилларда рус тилига таржима қилинган. Саноатчи 1947 йил 7 апрел куни Дирборн вафот этди.

Маълумот:Ўзбекистон миллий энциколпедияси. Тошкент.2005. 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган