
Америкалик иқтисодчи, иқтисодий
назарияда
Чикаго
мактабининг
етакчи
вакили
Милтон
Фридмен 1912 йил 31июл
куни
Ню-Йорк шаҳрида
дунёга
келади. 1932 йилда
Ратгерс
унверситетини
тугатган. Фалсафа (1946 йил) ва
ҳуқуқ (1968 йил) давлатлари. 1948 йилдан
Чикагодаги
унверстетида
иқтисодиёт
профессори. 1971-1974 йилларда
АҚШ
президенти
Р. Никсоннинг
иқгисодий
масалалар
бўйича
маслаҳатчиси. Асосий
илмий ишлари пул муомаласи назарияси ва амалиёти масалаларига бағишланган.
Милтон макроиқтисодиётда монетаризм йўналиши асосчиси, миллий
даромаднинг монетар назариясини ва АҚШнинг деярли 100 йиллик
пул муомаласи тарихини ўрганиб пулнинг миқдорий
назариясини асослаб берган. Қийнчиликка қарши
бўлган Фридмен тадбиркорлик эркинлиги, бозор механизмларининг ўзи
давлат иқтисодиётга фаол аралашмаган ҳолларда ҳам
такрор ишчининг ўз меъёрида боришини таъминлайди деб қараган.
Фридмен нуқтаи назарига кўра, давлатнинг вазифаси муомаладаги пул миқдори
ўсишини тартибга солиш билан чегараланиши лозим. Асосий асарлари: “Инфляцияни
бартараф этишда солиққа тортиш”, 1943 йил,
“Позитив иқтисодий назария очерклари”, 1953 йил, “Истеъмол функсиялари
назарияси”, 1957 йил, “Нархлар назарияси”, 1962 йил, “Америка Қўшма
Штатларида пул муомаласи тарихи, 1867-1960 йиллар”, 1963 йил, “Инфляция сабаблари
ва оқибатлари”, 1963 йил. Милтон Фридмен Нобел мукофоти лауреати.
Маълумот:Ўзбекистон
миллий энциклопедияси. Тошкент.2005.