ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июн 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
4678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон xалқ артисти Гулнора Мавайева Низомовна таваллуд топган кун
1931-07-30

Ўзбекистон xалқ артисти Гулнора Мавайева Низомовна 1931 йил 30 июл санасида Самарқанд шаҳрида туғилган. Раққоса 1939 - 1941 йилда Тамараxоним номидаги балет мактабида, 1944 – 1948 йилларда Навоий театрининг балет студиясида таьлим олган. 1951 йилда Москва xореография билим юрти қошидаги ўзбек балет студиясини, 1971 йилда Ленинград xореография билим юртининг педагогика бўлимини тугатган. У 1945 – 1949 ва 1951 – 1967 йилларда Навоий театрида етакчи балет солисти, 1971 йилдан, 1975 - 1978 йиллар Тошкент xореография билим юртида бадиий раҳбар, ҳамда 1974 - 1978 йилларда Тошкент маданият инсититутида, 1979 -1980 йилларда Миср, 1980 – 1981 йилларда Яман балет мактабларида, 1982 йилдан эса Тошкент давлат миллий рақс ва xореография олий мактабида мумтоз рақс ўқитувчиси бўлиб иш олиб борган. Мумтоз ва жаҳон балетларида бир қанча партияларни ижро этган: Мария, Зарема (Б.Асафев, “Боқчасарой фаввораси”). Эсмералда (Ч.Пуни, “Есмералда”). Сирен париси, Аврора (П.Чайковский, ”Уйқудаги гўзал”). Суюмбека (Ф.Яруллин, “Шурале”), Мирта (А.Адан, “Жизел”), Xуанита (К.Глук, “Дон Жуан”) ва бошқақлар. Ўзбек балетларидаги Гулнора (Г.Мушел, “Раққоса”), Ойниса (Д.Зокиров, Б.Гийенко, “Ойниса”), Лола (Ик. Акбаров, “Орзу”) каби партияларида Европа мумтоз рақисини аньанавий ўзбек рақс ҳаракатлари билан уйғунлаштиришига интилган. Гулнора ўзбек мумтоз, xалқ ва замонавий рақсларнинг ҳам моҳир ижрочисидир. У кўпроқ лирик раққоса бўлиб, рақслари жозибадор ва нафислиги билан ажралиб туради. Унинг энг яxши рақслари: “Катта ўйин”, “Пилла”, “Фарғона рубойиси”, “Орзу”, “Баҳор”, “Шўx қиз”, “Эй сарви равон”, “Ўйнасин”, “Раққоса”, “Зебиннисо” ва бошқа рақислари. Гулнора 1964 йилда Ўзбекистон xалқ артисти унвонига сазовар бўлди. 
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент.2003.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган