ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
182021222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Физиолог олим Адҳам Юнусов Юнусович таваллуд топган кун
1910-07-01

Физиолог олим Адҳам Юнусов Юнусович 1910 йил 1 июл куни  Тошкентда таваллуд топган. 1932 йил Ўрта Осиё Пахтачилик ва ипакчилик иниситутини ҳамда 1943 йилда ТошТИ ни тугатган. 1932-1938 йилларда ТошТИ, Низомий номидаги Тошкент педагогика иниститути, Тошкент қишлоқ хўжалиги институти физиология кафедраларида ассистент, 1938-1949 йилларда Фармацевтика институти физиология кафедрасида доцент, кейинчалик мудир, 1948-1952 йилларда ТошТИ физиология кафедраси мудири 1952-1953 йилларда Ўзбекистон маориф вазири, 1953-1956 йилларда Ўзбекистон ФА академик-котиби, 1956-1971 йилларда Ўзбекистон ФА Зоология ва паразитология иниститути (ҳозирги Физиология институти) физиология бўлими мудири бўлиб фаолиятлар олиб борган.  Илмий ишлари одам ва ҳайвон организмидаги сув-туз алмашинуви регуляциясидаги овқат ҳазм қилиш аъзоларининг аҳамиятини текшириш, кимёвий терморегуляция, юқори температурали шароитда физиологик функсиялар механизмининг ўзгаришини ўрганиш ва бошқаларга оид. Юнусов тадқиқотлари асосида иссиқ шароитда ишлайдиганларнинг туз истеъмол қилиш меъёри, қорамолдан меъда шираси олиш усули ишлаб чиқилган. Олим 1949 йилда биология фанлари доктори, 1950 йилда профиссор, 1952 йилда Ўзбекистон ФА академиги, 1960 йилда ўзбекистонда хизмат кЎрсатган фан ва техника арбоби унвонларига сазовар бўлган. Олим Адҳам Юнусов 1971 йил 16 октабр куни Тошкент шаҳрида вафот этган.

Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент.2005.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган