
Балет артисти, эстрада
раққоси Маҳмуд Эсамбоев
Алисултонович 1921 йил 15 июл куни Чеченистонда дунёга келади. 1939-1941
йилларда Грозний хореография билим юртида таълим олган. 1944-1956 йилларда Қиргъиз
опера ва балет театрида, 1957 йилдан жаҳон халқлари
рақслари ижрочиси: Тарас (Соловев-Седой, “Тарас Булба”), Кудаке
(Власов, Фере, “Анор”) каби партияларни ва опера спектаклларидаги рақс
саҳналарини ижро этган. Маҳмуд Эсамбоев санъати
“Олтин тангрим” рақси,
эҳтирос ва ҳис-ҳаяжонга
тўлалиги, кучли техникаси билан ажралиб туради. “Чўпон”
(чеченча, ўзбекча), “Жангчи” (бошқирдча), “Олтин тангрим”
(ҳиндча), “Олов рақси” (маросим рақси)
каби рақслари билан танилган. Раққос 1974 йилда Халқ
артисти, 1984 йилда Меҳнат
қаҳрамони унвонларига
сазовар бўлган. Маҳмуд Эсамбоев 2000 йилда
Москва шаҳрида оламдан ўтган.
Маълумот:Ўзбекистон
миллий энциклопедияси. Тошкент. 2005.