ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Франция давлат арбоби Жак Рене Ширак таваллуд топган кун
1932-11-29

Ширак Жак Рене 1932 йил 29 ноябрь Парижда туғилган. Франция давлат арбоби. Париж сиёсий тадқиқотлар институти (1954) ва Миллий бошқарувмактаби (1959)ни тугатган. 1959 йилдан Давлат аудитор палатаси аудитори, 1962 йил апрелдан ҳукумат аппаратида, 1965 йилдан Сен-Фреоль шаҳар кенгаши аъзоси, Миллий мажлис депутати (1967 йилдан). 1967 йилдан Ж.Помпиду ҳукуматида ижтимоий масалалар, 1968йилдан иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича давлат котиби, 1972 йилдан қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ тараққиёти, 1974 йил ички ишлар вазири. Ширак 1960 йиллардан Республикани ҳимоя қилувчи демократлар иттифоқи партияси аъзоси, 1975 йилдан фахрий бош котиби, 1976 йил партия Республикани қўллаб-қувватлаш уюшмасига айлангач, унинг раиси. 1974 йил апрель-1976 йил август ва 1986 йил март-1988 йил майда Франция бош вазири, 1977 йил мартдан Париж шаҳри мэри, 1995 йилдан Франция Республикаси президенти.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган