
Ленгмюр Ирвинг (1881.31.1),Бруклин, Нью-Йорк штати– 1957.16.8, Фалмут, Массачусетс штати)–америкалик физик ва кимёгар. Илмий ишлари газлардаги электр разрядлар, термоэлектрон эмиссия, вакуум техникаси ва бошқаларга оид. Эмиссион ток зичлигини ифодалайдиган формулани таклиф этган (1913). Металл сиртлар билан туташувчи газ ва буғларнинг термик ионланишини текширган (1924). Атомар водородни ҳосил қилган (1911) ва унинг алангасида металларни пайвандлаш жараёнини ишлаб чиққан. Биринчи конденсацион буғ симобли вакуум насосни ясаган (1916). Қаттиқ сиртларда газлар адсорбциясини ўрганиб, адсорбция чегараси мавжудлигини аниқлаган ва адсорбция изотермаси тенгламасини таклиф қилган (1909-16). Ленгмюр мономолекуляр адсорбцион қатламлар тузилишини текширган, коллоид системаларнинг назарий масалаларини ишлаб чиққан. Нобель мукофоти лауреати (1932).