ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242526
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Рус кимёгар олими ва педагоги Менделеев Дмитрий Иванович таваллуд топган кун
1834-01-27

Менделеев Дмитрий Иванович (1834.27.1, Тобольск – 1907.20.1 Петербург (ҳозирги Санкт-Петербург) – рус кимёгар олими ва педагоги. Петербургдаги Бош педагогика институти физика-математика факультетининг табииёт фанлар бўлимини тугатган (1855). 1856 йилдан Петербург университетида магистрлик диссертациясини ёқлайди. 1859-61 йилларда Гельдерберг шаҳрига илмий хизмат сафарига юборилади. Менделеев бу ерда Гельдерберг университетининг Р.В. Бунзен бошчилигидаги лабораторияда ишлайди. 1861 йилда “Органик кимё” дарслиги чоп этилади. 1865 йилда докторлик диссертациясини ёқлайди ва Петербург университетининг профессори, 1876 йилдан Петербург Фанлар Академиясининг мухбир аъзоси қилиб сайланади. 1893 йилда Менделеевнинг ташаббуси билан Ўлчов ва тарози намуналари депоси Тарози ва ўлчовлар бош палатасига айлантирилади. Менделеев умрининг охиригача шу ишда бошқарувчи (директор) бўлиб ишлайди.

                Менделеевнинг илмий фаолияти кенг ва кўп қиррали бўлиб, энг асосийлари кимё, кимё технология, физика, метрология, матеорология, иқтисод ва бошқаларга оид. Кимёвий элементлар даврий қонунининг кашф қилиниши – Менделеевнинг буюк хизматидир. Менделеев эритмаларнинг кимёвий (“гидрат”) назариясини ишлаб чиқди, критик температурани кашф қилди (1860). Бир моль идеал газ учун босим, ҳажм ва температура орасидаги боғлиқликни ифодаловчи ҳолат тенгламасини (Клапейрон – Менделеев тенгламаси) ҳисоблаб топди (1874). Кўмирни ер остида газга айлантириш ғоясини илгари сурди (1888). Тутунсиз порохнинг янги таркибини топди (1890) ва уни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

                Москва кимё-технология институти ваТобольск педагогика институти Менделеев номига қўйилган. Шимолий Муз океанидаги сув ости тизмаси, Кунашир оролидаги (Курил ороллари) сўнмаган вулкан, Ойдаги кратер, менделеевит минерали Менделеев шарафига аталган.

                1955 йилда Америка олимлари (Г.Сиборг ва бошқа) синтез қилган 101-элементни Менделеев шарафига менделеевий (МД) деб атадилар.

 Ўзбекистон миллий энциклопедияси.Т.,2005

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган