ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  12345
6789101112
131415161719
20212223242526
2728293031  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
"Билимлар куни"
1984-09-02

“Биринчи қўнғироқ”- боланинг мактабга илк қадам қўйиши ва унинг билим олишга киришишини билдирадиган расмий маросимдир. Бу маросимга ота-она ва боланинг ўзи олдиндан тайёргарлик кўради. Илк бор мактабга борилган кунда ҳаяжонли ҳолат-байрам кайфияти пайдо бўлади. Шу куни мактабларда биринчи синф ўқувчилари учун “Биринчи қўнғироқ” (“Салом, мактаб”) байрамини уюштириш анъанага айланган. 1- сентябрь куни мамлакатимизда энг улуғ байрам – Мустақиллик байрами нишонланади. Бу кун айниқса ота-оналар, ўқитувчилар, ўқувчилар учун энг қувончли байрам ҳисобланади. Чунки 1-сентябрь мамлакатимизда “Билимлар куни” сифатида ҳам байрам қилинади. Ҳозирги вақтга келиб 1 сентябрь Мустақиллик байрами бўлганлиги сабаб, кўп жойларда “Билимлар куни” 2 сентябрда нишонланади. Бу байрам қувончи ва ҳаяжони, мактабга илк бор қадам қўювчилар кайфиятида жуда яққол сезилади. Чунки 1-синф ўқувчилари “Биринчи қўнғироқ” маросимининг асосий қаҳрамони бўлишади. “Биринчи қўнғироқ” нинг кўтаринки руҳда ўтказилиши янги ўқув йилининг боришига катта таъсир кўрсатади. Бу маросим айниқса, мактабга илк бор қадам қўяётган ўқувчиларнинг билим олишга қизиқишини кучайтиришда муҳим роль ўйнайди. Шу боисдан “Биринчи қўнғироқ кунида” мактаб байрамона безатилиши, ватанни севишга, моҳиятни қадрлашга, меҳр-оқибатли бўлишга даъват этувчи турли шиорлар осилиши, радиокарнайлар орқали куй-қўшиқлар янграб туриши, ўқувчиларнинг тоза, озода мактаб формасидаги кийимларда мактабга келишига эътибор берилиши лозим. Мактаб директори қисқача кириш сўзи билан байрамнинг тантанали қисмини очади. Сўнгра, xалқ маорифи аълочиси, кекса педагог, мактаб ўқувчиларининг чиқишлари бўлади. Ниҳоят, бошланаётган ўқув йилида мактабни битирувчи синфнинг аълочи ўқувчиси болаларни “Биринчи қўнғироқ” байрами билан табриклаб, 1-синф ўқувчиларига тантанали равишда “Билим калити”ни топширади. 1-синф ўқувчиларидан бири рамзий қўнғироқни чалади. Биринчи қўнғироқнинг чалиниши рамзий маънога эга бўлиб, у 1-синф ўқувчилари ҳаётида янги давр бошланганлигини билдиради. Қўнғироқдан сўнг битирувчи синф ўқувчилари 1-синф ўқувчиларини ўзлари ўқиган синф xонасига олиб бориб, парталарга ўтқизиб қўяди. Мактабларда ўтказиладиган бундай маросим ўқувчилар учун ўзига xос байрам ҳисобланади. Бундай байрамлар жуда ҳам катта тарбиявий аҳамиятга эга. Бу байрам 1-синф ўқувчиларида мактабга меҳр, илм-фанга қизиқиш туйғусини шакллантиради.

Маълумот: Ўзбек xалқи байрамлари. “Шарқ”. Т.2002.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган