ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
57891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон xалқ ҳофизи Акбар Ҳайдаров таваллуд топган кун
1893-05-01

Акбар Ҳайдаров Акбарқори ҳофиз (1893.1.5, Марғилон – 1964.13.2, Тошкент) – xонанда Акбар ва созанда (танбур, дутор), Ўзбекистон xалқ ҳофизи (1939). Дастлаб xонандалик йўлларини ҳамда дутор чертишни отаси Ҳайдар ҳофиздан ўрганган, қориxонада қироатни ўзлаштирган, кейинчалик катта ашула йўлларини Ҳамроқулқоридан, танбур чалиш сирларини Ризқи Ражабийдан ўрганган. 1922 йилдан Тошкентда яшаб, Тўйчи ҳофиз, Шораҳим Шоумаров, Абдусоат Ваҳобов, Ризқи ва Юнус Ражабийлар билан бирга “Шарқия” кечалари, турли консертларда қатнашган. 1927 йилдан Ўзбекистон радио қўмитасида ашулачи ва созанда. Москвада ўтказилган ўзбек саньати декадаси қатнашчиси, Катта Фарғона канали, Фарҳод ГЕС, Чирчиқ, Ангрен шаҳарлари, Каттақўрғон сув омбори қурувчиларига, 2-жаҳон уруши даврида жангчиларга маданий xизмат қилган. 1930 йилларда Қаюм Шобаратов билан Тошкент Ўрдасида “Нафосат” чойxонасини ташкил қилиб, бу ерда машҳур ҳофиз, созанда ва қизиқчиларнинг чиқишларини уюштирган. Ҳайдаров кенг диапазонли, баланд, нафис ва тиниқ “тинор” овозга, равон ижро услубига эга бўлиб, репертуаридан катта ашула (“Бир келиб кетсун”, “Ёввойи Ушшоқ”, “Адашганман”, “Эй чеҳраси тобоним” ва бошқа), ашула (“Ё, ҳаёт ан-наби”, “Сувора”, “Гиря”), Фарғона-Тошкент мақом йўллари (“Баёт”, “Ушшоқ”, “Фарғонача Шаҳноз”) ва бошқалар ўрин олган. И. Икромов Ҳайдаров учун “Муножот”, “Чўли Ироқ” каби ашула йўлларини яратган. У кўп йиллар давомида Турғун Каримов билан ҳамнафаслик қилган. 1919 йил Ҳайдаров ижросидаги “Пойездингни жилдирган” қўшиғи, 1930-50 йилларда ашула ва яллалари грампластинкага, 1940 йилларда катта ашулалари В. Успенский томонидан нотага ёзиб олинган.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2005.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган