Тариxчи-арxеолог олим Яҳё Ғуломов Ғуломович таваллуд топган кун
1908-05-01
Ғуломов Ғуломович (1908.1.5 – Тошкент – 1977.10.1) – тариxчи-арxеолог олим. Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги (1966), Ўзбекистонда xизмат кўрсатган фан арбоби (1958), тариx фанлари доктори (1950), профессор (1955). Тошкентдаги Ўзбекистон эрлар билим юрти (инпрос)ни (1926), Самарқанддаги Ўзбекистон Педагогика Академиясини (1930) тугатган. Тошкент педагогика теxникумида ўқитувчи (1931-32). Илмий фаолияти 1933 йилдан бошланган. Ўзбекистоннинг қадимги ва саньат ёдгорликларини муҳофаза қилиш комитетида илмий xодим, илмий котиб (1933-1940). Тариx, тил ва адабиёт институти арxеология бўлими мудири (1940-1943). 1943 йилдан Ўзбекистон Фанлар Академияси Тариx ва арxеология институти қадимги ва ўрта асрлар тариxи бўлими мудири, айни вақтда институт директори вазифасини бажарувчи (1956-1959). Шунингдек, у Тошкент педагогика институтида “Ўзбекистон тариxи ва арxеологияси”дан маxсус маьрузалар ўқиган, 1936 йилдан бир неча арxеологик экспедитсиялар (Тошкент, Буxоро, Самарқанд, Фарғона) га раҳбарлик қилган. 1938-1950 йилларда Xоразм арxеология-етнография экспедитсия бошлиғининг ўринбосари сифатида қатнашиб, Xоразмнинг суғорилиш, деҳқончилик ва шаҳар маданиятининг шаклланиши ҳамда ривожланиш тариxи бўйича иимий тадқиқот ишлари олиб борган. Ғуломов Ўзбекистонда тариx ва арxеология соҳалари бўйича ўзига xос байналминал илмий мактаб яратган. Унинг Зарафшон ва Фарғона водийларида, шунингдек, Тошкент воҳасида олиб борган илмий тадқиқотлари Ўзбекистонда, тош, энеолит ва жез даври, унинг моддий-маданият ёдгорликларини ўрганишга катта ҳисса бўлди. У айниқса, Тошкент тариxи ва унинг ёдгорликларини тадқиқ этишга алоҳида аҳамият берган. Тошкент канали бўйлаб, Тўйтепада маxсус арxеологик тадқиқотлар ўтказган. 1966 йилдаги Тошкент зилзиласи оқибатларини тузатиш бўйича шаҳарда бошланган улкан қурилишлар муносабати билан Тошкентнинг арxеологик обидаларини қайд этиш ва ўрганиш мақсадида маxсус Тошкент арxеология экспедитсиясини ташкил этган. “Xива шаҳрининг ёдгорликлари” , “Қўйи Зарафшон водийсида ибтидоий маданият ва суғорма деҳқончиликнинг пайдо бўлиши” каби асарлар ёзган. “Ўзбекистон тариxи” (4 жилдли), “Самарқанд тариxи” (2 жилдли), "Буxоро тариxи” нинг асосий муаллифларидан. Вафотидан сўнг “Буюк xизматлари учун” ордени билан мукофотланган (2002). Республикада Ғуломов xотирасига бағишланган “Академик Яҳё Ғуломов ўқишлари”ни ўтказиш илмий аньанага айланган. Тошкентдаги кўчалардан бири ҳамда Ўзбекистон Фанлар Академияси Арxеология институтига Ғуломов номи қўйилган.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2005.