ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
57891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон xалқ артисти Муҳитдин Қориёқубов таваллуд топган кун
1896-05-01

Қориёқубов Муҳитдин (1896.1.5, ҳозирги Фарғона – 1957.33.2, Тошкент ) – ашулачи, опера xонандаси (баритоне), актёр, ўзбек мусиқали театри асосчиларидан. Туркистон Республикасининг биринчи xалқ ҳофизи (11923), Ўзбекистонда xизмат кўрсатган саньат арбоби (1930), Ўзбекистон xалқ артисти (1936). Дастлаб эски мактаб, 1912-1914 йилларда мадрасада таҳсил олиб, қироатни яxши эгаллаган, қори сифатада ҳам танилган. Ёшлигидан xалқ ашулачилик аньаналарини ўзлаштирган. Қориёқубов, айни пайтда янги саньат шаклларига қизиқиб, Фарғонада маҳаллий созандалардан иборат илк пуфлама созлар оркестрларида иштирок этган, оркестрни ташкил этган (1916). Консертларда фаол қатнашиб, xалқ ва мумтоз ашулалар (“Йўл бўлсин” , “Ғайра-ғайра” , “Олмача анор” , “Кўча боғи”) ни ижро этган. Фарғона ўлка мусулмон сиёсий драматик труппасида актёр, режиссёр (1918-1920) ва раҳбар (1921) бўлиб, Фарғона ва Закаспий фронтлари ва ҳудудларида маданий xизмат кўрсатган. Бу даврда Солиҳбой, Фотиҳ, Қўрбоши, Қосимжон (“Бой ила xизматчи”, “Фарғона фожиаси”, “Туҳматчилар жазоси”, Ҳамза ) образларини илк бор саҳнада гавдалантирган. Тошкентда К. Шорштейн театр - студияси (1919), Москвада театр саньати институти (1922-1924)да таҳсил олган. Тамараxоним билан “Шарқ кечалари” (Москва), Жаҳон амалий саньат кўргазмаси (1925, Париж), шунингдек Берлин консерт саҳналарида ўзбек қўшиқ, ялла ва лапарларини янгича талқин этиб, замонавий ўзбек саньатини илк бор Европада тарғиб этган. 1926 йил Самарқандда Ўзбек давлат сайёр консерт этнографик труппасини ташкил қилган, у билан Россия, Татаристон, Грузия ва бошқа жойларда гастролда бўлган. Қориёқубов Қуқон ва Андижон мусиқали театрлари шаклланишида ҳам фаол иштирок этган. 1927-1928 йилларда бу театрларда бадиий раҳбар, режиссор, (М. Мироқилов билан) сифатида қатнашиб, театр жамоаларини қайта тузган, ўзи спектаклларда бош ролларни ўйнаган: Неьмат ( “Ҳалима”, Ғ. Зафарий), Фарҳод (“Фарҳод ва Ширин” , Xуршид пьесаси, Ш. Шоумаров, Тўйчи ҳофиз ва Ю. Ражабийлар мусиқалаштирган), Султонбек (“Аршин мол олон” , У. Ҳожибеков) ва бошқа Консерт-етнографик труппаси заминида Ўзбек давлат мусиқали театрини ташкил қилган, унинг актёри, директори ва бадиий раҳбари бўлган (1929-1933).
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2005.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган