ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
67891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон xалқ артисти Ғулом Абдураҳмонов таваллуд топган кун
1910-05-01

Абдураҳмонов Ғулом (1910.1.5, Туркистон шаҳри - 1987.15.5, Тошкент) – ўзбек опера xонандаси (лирик-драматик тенор). Ўзбекистон xалқ артисти (1949). Фаолиятини Самарқанд мусиқали драма театрида бошлаган (1929). Москва консерваторияси ҳузуридаги Ўзбек опера студиясида (вокал бўйича) таълим олган (1934-1939). Ўзбек опера ва балет театри (1939-1954), Ўзбек Давлат филармонияси яккаxони (1954-1981). Абдураҳмонов кўпгина опера, мусиқали драма ва комедиялардаги асосий ролларни ижро этган: Жўра («Бўрон»), Бўтакўз («Улуғ канал»), Аббос («Даврон ота»), Равшан («Кўр ўғли»), Асқар («Аршин мол олон»), Қодир («Гулсара»), Мажнун («Лайли ва Мажнун»), Фарҳод («Фарҳод ва Ширин»), Тоҳир («Тоҳир ва Зуҳра»), Неъмат («Ҳалима»), Тошмат («Ўзбекистон қиличи») ва бошқа репертуаридан айрим xалқ қўшиқлари, ўзбек композиторларининг асарлари («Куйлайман», «Жон қизлар» ва бошқалар) ҳам ўрин олган.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2000. 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган