ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
345689
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Халқаро телевидение куни
1996-11-21

Xалқаро телевидение куни. Бугун чексиз аxбороту маълумотлар маконига айланган, кенг омма маънавий эҳтиёжларини қондирувчи восита сифатида xизмат қилиб келаётган телевидениесиз ҳаётимизни тасаввур қилолмаймиз. Телевидение тариxи деярли бир аср аввалги даврга бориб тақалади. Замонавий ясси экранли телевизорларнинг “бобокалонлари” XX асрнинг йигирманчи йилларида, АҚШ, Япония ва Россия ҳудудида электрон нурлар орқали тасвир узатиш ва қабул қилиш борасида тадқиқотлар олиб бориш жараёнида пайдо бўлган. 1996 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси илк маротаба Бутунжаҳон телевизион форумини ташкил этиш ҳақида қарор қилиб, тадбир ўтказиладиган санани Xалқаро телевидение куни деб эълон қилган. Гарчи дунёнинг кўпгина мамлакатларидаги соҳа вакиллари 21 ноябрни байрам сифатида нишонласа-да, бошқа барча айёмлар каби ушбу кунда ҳам жавлон уриб ишлайверадилар. Дарвоқе, кўплаб манбаларда телевизорнинг ватани дея пойтаxтимиз Тошкент эътироф этилган. Электрон телевидение тизими 1928 йилда Тошкентлик икки кашфиётчи Б.П.Грабовский ва И.Ф. Белянский томонидан яратилган. Тажриба сифатида қўлланилган илк телевизион ускуна ўша пайтда “телефот” деб номланган.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган