ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
“Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди
1993-09-02

Ўзбек лотин ёзуви - лотин графикасига асосланган ҳарф товуш (фонографик) ёзув тури. Ўзбек халқи ва ёзуви тарихида 2 марта жорий этилган. Ўзбек ёзувини араб графикасидан лотин графикасига ўтказиш ҳақидаги дастлабки қарор 1929 йил 15-23 май кунлари Самарқанд шаҳри (Ўзбекистоннинг ўша даврдаги пойтахти)да бўлиб ўтган республика адиблари, тил-имлочилари ва умуман етакчи зиёлилар иштирокидаги конференцияда қабул қилинган ва бу қарор 1929 йил 10 августда тасдиқланган. Самарқанд конференциясида қабул қилинган «лотинлаштирилган ўзбек алифбоси» 33 ҳарф ва бир белги (апостроф)дан иборат бўлган. Конференцияда сингармонизм ўзбек адабий тили учун хос ҳодиса деб топилиши ва алифбога 9 та унли учун алоҳида ҳарфлар киритилгани, шу асосда ишлаб чиқилган имло қоидалари кейинчалик ўзини оқламади, амалда имлода бошдоқлик вужудга келди, айни бир сўз бир неча хил ёзиладиган бўлди. Натижада бу масала 1934 йил январда бўлиб ўтган Тил ва имло масалаларига бағишланган республика қурултойида қайта муҳокама қилинади ва алифбога тегишли ўзгаришлар киритилади. Ўтган асрнинг 30-йиллари 2-ярмидан ўзбек ёзувини рус графикаси асосида шакллантириш ишлари бошланиб, бу жараён 1940 йилда янги алифбо қабул қилиниши билан якунланди. Шу йилдан то Ўзбекистон мустақилликка эришгунгача бўлган даврда рус графикаси асосидаги ўзбек алифбосининг қўлланиши рус тили мавқеининг ошиб бориши, ҳатто «иккинчи она тили» даражасига кўтарилишига, ўзбек тили мавқеининг эса пасайишига, қўлланиш доирасининг торайишига олиб келди. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг республикада ўзбек ёзувини рус графикасидан яна лотин графикаси асосидаги ёзувга ўтказиш ҳақида фикр- мулоҳазалар ўртага ташланади. Бу масала бир йил давомида оммавий ахборот воситаларида кенг жамоатчилик иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, 1993 йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги қонуни эълон қилинди. Янгидан қабул қилинган ўзбек алифбоси 31 ҳарф ва бир тутуқ белгиси (апостроф)дан иборат деб белгиланди: Aa - рус графикасидаги «а» товуши, Bb - «б», Cc -«ц», Dd - «д», Ee - «э», Ff - «ф», Gg - «г», Hh -«ҳ», Ii - «и», Jj - «ж» (жонли, жўра), Kk - «к», Ll - «л», Mm -«м», Nn - «н», Oo - «о», Pp - «п», Qq - «қ», Rr - «р», Cc - «с», Tt - «т», Uu - «у», VV - «в», Xx - «х», Yy - «й», Zz - «з» Çç - «ч», Ğğ - «ғ», Jj - «ж» (аждод), Ňg - «нг», Ŏŏ - «ў», Şş - «ш», (‘) тутуқ белгиси (апостроф). Ушбу алифбони ва шу асосда тайёрланган «Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари»ни муҳокама қилиш жараёнида бир қатор таклиф ва тавсиялар қилинди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган