Ўзбекистон тариxчи олими Муҳаммаджон Йўлдошев таваллуд топган кун
1904-05-01

Муҳаммаджон
Йўлдошев Йўлдошевич (1904.1.5, Фарғона вилояти, Бешариқ қишлоғи – 1985.3.9, Тошкент) – тариxчи олим, шарқшунос. Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги (1968). Ўрта Осиё коммунистик университетини тугатган (1928). Дастлаб партия ва маориф ишларида ишлаган. 50–йиллардан сўнг илмий иш билан шуғулланган. Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида шўба мудири, кейинчалик катта илмий xодим (1961–1982). Асосий илмий ишлари ўзбек xалқининг ўрта аср тариxи ва манбашуносликка оид масалаларни ёритишга бағишланган. Xива xонлиги ва Буxоро амирлиги тариxига оид арxив ҳужжатларини топиш, тадқиқ этиш ва нашр этишда алоҳида xизмат кўрсатган.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2002.