ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920212324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўрта асрларда Индонезия

Илк ўрта асрларда Индонезия</div><div style="text-align: justify;">Малай архипелаги ва Маллакка ярим оролидаги қадимги давлат бирлашмалари.;Бу територияда дастлабки давлатлар эрамиз чегарасида вужудга келган. Маҳаллий&nbsp;деҳқончлик қабилалари шоликорлик, бронза қуйиш, темир эритиш билан машғул&nbsp;бўлганлар. Аждодлар ва турли руҳларга сиғинилган. Малайлар ва австронезия тил&nbsp;оиласига кирувчи ҳалқлар қадимдан моҳир денгизчилар бўлишган.&nbsp;Маллакка бўғизи ва қадимги Кусантара (Узоқ ороллар) сувлари орқали жаҳон савдо&nbsp;йўли ўтган. Тропик муссонлар доимий харакат (сузиш)га ёрдам берган. Бу район яқин,&nbsp;узоқ шарқ, Хиндистон ва Хитой савдо ва маданий алоқалари занжирининг муҳим халқаси&nbsp;эди.&nbsp;Катта Зонд ороллари дарёлари водийлари ва Шимолий Малайда вужудга келган синфий&nbsp;жамиятлар териториясида Хинд, антик, Хитой манбаларида хабар берилган.&nbsp;Хиндистоннинг ёзуви, адабиёти, мифологияси, буддизм ва индуизм нормаларининг...&nbsp;қабул қилиниши давлатчилик ривожига ижобий таъсир кўрсатган. Қадимда ва ўрта аср&nbsp;бошлароида (I-IV асрлар) /арбий Индонезия ва «Олтие ярим орол» (грек авторлари</div><div style="text-align: justify;">Малайяни шундай атаганлар) територияларида ўнлаб шаҳар давлатлар бўлган. Улар&nbsp;хусусий ва транзит савдо, шоликорлик, тоғлик васаллар ҳисобга яшаганлар. Энг қадимги&nbsp;давлатлар таркибига Лангкасука, Тамбралинга, Таккола кабилар кирган. Улар ўз&nbsp;географик холатидан фойдаланиб, баъзан иттифоқларга бирлашиб халқаро саво&nbsp;коммуникацияларини назорат қилганлар.&nbsp;III-V асрларда уларнинг кўпчилиги вассал князлик сифатида Бапном кхмер империяси&nbsp;таркибига кирганлар, у парчалангандан сўнг Хитой билан фаол дипломатик ва савдо&nbsp;алоқаларини ўрнатганлар. Улар орасида энг йириги ва кучлиси Лангкасука асосий динн&nbsp;буддизм.&nbsp;Индонезия територясидаги қадимги миллат цивилизацияси муҳим районлари Шарқий ва&nbsp;Жанубий Суматра, айниқса Джамби ва Палембанга порт ва дарё водийлари эди. Бу&nbsp;ерда III аср бошларида ГЭИН давлати, VI асрда Малайю давлати бўлган. Улар&nbsp;Хиндистон, Эрон, Хитой билан саво қилганлар.&nbsp;Ўрта аср бошларида /арбий Индонезия (V-VII асрлар).&nbsp;Ява оролида иқтисодий ва сиёсий вазият қатор двлатларни вужудга келтирган. /арбий&nbsp;Явада Тарума давлати. Монарх-деспорт олий хукмронлиги Тарума териториясидан&nbsp;топилган V асрга доир санскрит ёзувларида раджа Турнаварман кўкларга кўтарилган. У&nbsp;қўшни князликларни бўйсундирган, унинг буйруғига бинаон кўп километрли суғориш&nbsp;канали қазилган. У ҳаёт ҳимоячиси-асровчи худо вишнуга тенглаштирилган.&nbsp;V-VII асрлардаги Хитой йилномаларига кўра Явада 30 га яқин давлат бирлашмалари&nbsp;бўлган. Қўшнилари билан урушлар жараёнида улар йириклаша борган. Унга Ява халқи&nbsp;консалидацияси ҳамда буддизм ва индуизмнинг тарқалуви ёрдам берган.&nbsp;VII асрнинг 40-70 йилларида Калинга подшолиги кенгайган.&nbsp;Суматра, Калимантан ички территориялари ва Шарқий Индонезияда у вақтда ибтидоий&nbsp;жамоа тузуми хукм сурган. (Хозир ҳам папуаслар).&nbsp;VII-X асрларда Шривиджая давлати&nbsp;&nbsp;1 / 4Илк ўрта асрларда Индонезия&nbsp;Бапном денгиз империяси парчалангач VI-VII асрларда Шарқий Суматрада таъсирчан&nbsp;давлат бирлашмалари шакллана бошлади. Малакка бўғизи зонасида бир неча територия&nbsp;мустақилликка эришди.&nbsp;Бу вақтда Жанубий денгизлар орқали бўладиган халқаро савдо сезиларли даражада&nbsp;ўсди. Хиндлар, форслар, арабларни ўзига жалб этадиган товарлар: кумуш, олтиш,&nbsp;рангли тошлар, марварид, қимматбаҳо ёғоч, зираворлар, дориворлар, тропик ўрмон&nbsp;маҳсулотлари...&nbsp;Малай портларининг аҳамияти ошди. Шарқ савдосидаги деярли барча товарлар шу&nbsp;ердан ўтган. (Перевалочнўй пункт). Транзит садодан катта фойда олинган. Савдо ва&nbsp;харбий флот имкониятлари оширилган. Индонезия давлатлари Хинд ва Тиня океанни&nbsp;бирлаштирувчи муҳи пунктларни назорат қилганлар.&nbsp;Шу шароитда Шарқий Суматрадаги князлик Шривиджая кучайган. Қадимги малай&nbsp;тилидаги ёзувларга қараганда 682-685 йилларда Джаянаш хукмронли даврида бу&nbsp;давлат Малайю ва бошқа қўшнилар хисобига кенгайган.&nbsp;Илк Шривиджайя монархлари (хаджи) асосий мақсади Малакка ва Зонд бўғизларини&nbsp;назорат қилиб, савдо монополиясини ўрнатиш эди. VII-VIII асрларда бу давлат Хитой&nbsp;билан доимий дипломатик ва саво алоқаларида бўлиб турган. Шайлендр сулоласи&nbsp;даврида хукмдорлар ўзларини махаража деб атай бошлаганлар. Кўпгина маҳаллий&nbsp;хукмдорлар (дату) буйсундирилган.&nbsp;Ченли кхмер ерлари, тьям мулклари ва Хитойга тобе Шимолий Вьетнам територияси&nbsp;Шривиджайя ҳарбий экспанцияси объектига айланган. VIII-IX асрларда у ЮВА ва Узоқ&nbsp;Шарқдаги кучли денгиз империясига айланган.&nbsp;Бу давлат антик талассократиялар каби воситачилик, бож, ўлпон ва талончилик&nbsp;ҳисобига яшаган.&nbsp;IX-X асрлардаги араб географлари «Сабоҳ давлати»нинг иқтисодий ва сиёсий&nbsp;гуллаб-яшнаганлиги тўғрисида ёзганлар. 943 йили Маъсуди «махарожалар империяси»&nbsp;армияси, бойликларидан ҳайратланган.&nbsp;Давлат идеалогияси-буддизм, унинг «кенг йўл» маҳаяна оқими. Маҳаяна маъбудалари&nbsp;ва унинг мистик маросимларидан монархнинг илоҳий ҳокимияти ғоясини сингдириш&nbsp;мақсадида фойдаланилган.&nbsp;Шарқий Хиндистон, Шри Ланка, Хитой билан қадимий алоқалар туфайли Шривиджая&nbsp;буда илмининг дунё марказигай айланган. IX аср ўрталарида маҳаража Балапутра&nbsp;(Шайлендр сулоласи) Хиндистоннинг Наландр шарҳри будда университети яқинида&nbsp;манастир қурдирган.&nbsp;VIII-IX аср бошларида &nbsp;Матарам давлати. ривиджайя тараққиёти ва заифлашуви&nbsp;VIII аср бошларида Марказий Ява аграр район орасида энг бойи Матарам эди. Унинг &nbsp;хукумдори (рату) Санжайя маҳаллий князлар (рака) орасидан етишиб чиққан. У&nbsp;индуизмнинг Шива культига ҳомийлик қилган. Санжайя Матарама сулоласини бошлаб&nbsp;&nbsp;2 / 4Илк ўрта асрларда Индонезия&nbsp;берган. У Ява, малай ва ҳатто кхмерлар територияларини бўйсундирган. Бу давлат&nbsp;Шривиджайя билан рақобатлашган. Иккала давлат Зонд бўғзи шарқидаги ерларга&nbsp;(Қадимги Тарума ерлари) даъвогарлик қилганлар. (Бу хақда Хитой буддисти И Цзин&nbsp;ёзиб қолдирган. У VII аср 70-90 йилларида Шривиджайяда бир неча йил яшаб, санскрит&nbsp;тестларини таржима қилиб, асарлар ёзган).&nbsp;Яваликлар марказлашган давлат шаклланиши жараёни анча қийин кечган. (Вилоят&nbsp;ракалари орасидаги Ракаларнинг ҳар бири ўзаро урушлар) махарожа унвонини олишдан&nbsp;умидвор бўлганлар. Матарама хукмдорлари ўз сиёсий ниятларини йирик храм&nbsp;комплекслари (М: Барободур) куриш билан мустаҳкамлаганлар. Бу қурилишлар жуда кўп&nbsp;маблағ ва иш кучини ютиб юборган.&nbsp;Матарама Бали фолини эгаллашга ҳам ҳаракат қилган.&nbsp;Х аср ўрталарида подшо оиласи бошқарувида деспотзим элементлари кучайган,&nbsp;маъмурий-худудий тизим мураккаблашган ва марказлашган. Округларни олий&nbsp;чиновниклар, хукмдорнинг яқин қариндошлари бошқарган.&nbsp;Х аср охири XI аср бошларида қонунлар тўплами яратилган, Шривиджайяга қарши&nbsp;ҳарбий юришлар уюштирилган. Яваликлар Суматрага ўтиб, Палембангни мажақлаб,&nbsp;тўлаганлар ва бир неча йил империяга хавф солиб турганлар.&nbsp;Бу шароитда Шривиджайя Жанубий Хиндистоннинг Чолов давлатидан кўмак сўраган. Ўз&nbsp;васалларига таянган Шривиджайя қарши хужумга ўтган. 1016 йили Матарам тўсатдан&nbsp;хужумга дучор бўлган, хукмдор ўлдмирилган, давлат қатор майдо мулкларга&nbsp;парчаланган. 20 йилдан ортиқ давом этган феодал тарқоқлик, ўзаро жанглар&nbsp;бошланган.&nbsp;Феодал ер эгалигининг узоқ давом этган эволюцияси Ява жамиятининг характерли&nbsp;белгисидир. VIII асрдан йирик феодаллар роли заифлашди, монарх ва ярим феодал&nbsp;элементлар кучайди. (чиновник ва руҳонийлар ҳам).&nbsp;У даврда асосий ер совға қилувчилар (берувчилар дартитель) йирик дунёвий&nbsp;феодаллар: ракалар, ракарянлар. Асосий олувчилар:-храмлар. Ер бериш бўйича монарх&nbsp;ва унинг қариндошлари иккинчи ўринда турган. Йирик ер эгалари бир вақтнинг ўзида ер&nbsp;ва иммунитет инъом этганлар.&nbsp;IX асрдан асосий ер берувчилар монархлар. Солиқ тўламайдиганлар (одатда храмлар)&nbsp;ерни деҳқонларсиз олганлар, имтиёз ҳам берилган.&nbsp;Имтиёз олмаганлар ер участкаларини деҳқонлар билан бирга ёки иммунитетлар&nbsp;олганлар.&nbsp;Х асрда Матарамда ҳунармадчилик ҳам ривожланган. Экспорт моллари: х/б&nbsp;материаллар, совуқ қурол (машҳур ханжар-крис), ёғоч ва ғаровдан ишланган буюмлар...&nbsp;Молукка оролларидан зираворлар келтирилган.&nbsp;Матарам устидан ғалаба қозонгач Шривиджайя ўз тараққиётининг чўққисига чиққан.&nbsp;Суматра-Малай империяси Нусантра денгизларида тўла хукмронлик қилган. Унинг&nbsp;будизмнинг жаҳон маркази сифатига обрўси ҳам ошган.&nbsp;1011-1023 йилларда Атиша ўқиган.&nbsp;Лекин XI аср бошларида Шривиджайя ва Чолов империя манфаатлари денгизларда&nbsp;тўқнашиб қолган. Сулолавий ва диний алоқалар рақобат билан алмашган. 1025 йили&nbsp;Ражендра Чола йирик флот билан хужум қилган. Шриваджайя савдо ва денгиз&nbsp;қудратига тузатиб бўлмас зарар етказилган.&nbsp;&nbsp;3 / 4Илк ўрта асрларда Индонезия&nbsp;Индонезия маданияти&nbsp;Жанубий-Шарқий Осиё халқлари маънавий тараққиётга индонезия синфий жамияти илк&nbsp;ўрта асрларда ўзининг қайтарилмас тажрибасини қўшган. Қадимги Яван ва малай&nbsp;адабий ёзувлари ва тиллари шаклланган. У аввал расмий ва дин тили бўлган&nbsp;саскритнинг ўзига хос элементларини қайта ишлаш жараёнида юз берган. Маҳаллий тил</div><div style="text-align: justify;">ва ёзув системаси кенг тарқалган.&nbsp;IX-X &nbsp;асрларда Матарамда адабиёт гуллаб-яшнаган. Кави (қадимги яван тили) тилида&nbsp;эпик, мифологик, культ, фалсафий асарлар ёзилган. (сюджетлари қадимги хинд ва&nbsp;автохтон).поэма-какавинлар (қадимги яван «Рамаяна»си), нарвлар («Махабхорат»нинг&nbsp;прозалик қайта ишл), тутурлар (диний-мифологик адабиёт ва насиҳатлар) будда&nbsp;трактатлари таржималари машҳур ва маълум. Матарам махарожалари саройида&nbsp;шоирлар, актёрлар, музикантлар яшаган.&nbsp;Ижоднинг турли жанрларини ўзида жамлаган машҳур қўғирчоқ-соя театри (ваянг)&nbsp;тамошалари кўрсатилган.&nbsp;Классик архитектура ва тасвирий санъат шаклланган (VIII-X асрлар). ЮВАдаги энг йирик&nbsp;буддизм ва индуизм ансамбллари (Борободур ва Лоро Жанггаранг). Материал-культ&nbsp;меъморчилигининг индонезия типи – чанди. &nbsp;Ява ва малай усталари бронза скультутура қуйиш техникаси, орнаментли ўймакорлик&nbsp;(тош, металл, ёғочга) сирларини олий даражада билардилар...&nbsp;</div><div style="text-align: justify;">З. Мадраҳимов.&nbsp;</div>

Кўчириб олишни хоҳласангиз, сайтга аъзо бўлининг ёки фойдаланувчи номи остида киринг.

Ҳозиргача ҳеч ким фикр билдирмаган!
Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган