ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
242526272829
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
ГОЛОГРАФИЯ НИМА?
24-07-2014

ГОЛОГРАФИЯ НИМА?

 

Голография рус физиги Ю. Денисюк томонидан 1968 йилда ихтиро қилинган. У лазер нурланишидан фойдаланишда энг қизиқарли соҳалардан бири ҳисобланади.

Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, бирон — бир предметни лазер нури билан нурлантиришда нур тўлқинларининг нурлантирилаётган предметдан қайтадиган оқими пайдо бўлади. Бу нур оқими ўша предметнинг шакли тўғрисида одатдаги ёруғлик нурига нисбатан кўпроқ маълумот беради. Мана, нима учун голография ёрдамида предметнинг фақат шакли тўғрисида эмас, балки ҳажми тўғрисида ҳам маълумот олиш мумкин.

Агар нур йўлига фотопластинка қўйилса, унда қоронғу ва ёруғ нуқталар ҳолатининг тасвири акс этади. Қайта ишлаб тайёрланган пластинка лазер нури билан ёритилса, киши кўз ўнгида сурати олинган предметнинг кенг кўламли тасвири гавдаланади.

Голографик тасвир фақат кенг кўламли бўлиб қолмасдан, у предметни ҳар хил томонлардан кузатиш имкониятини ҳам беради.

Бироқ голограммани кузатиш учун кузатувчи пластинкадан маълум масофада туриши керак. Фақат шу тақдирдагина у предметнинг кенг кўламдаги тасвирини кўришга муваффақ бўлади.

Голография ёрдамида фақат предметлар акс эттирилибгина қолмасдан, балки улар тўғрисида улкан ҳажмдаги маълумотлар ҳам ёзиб олинади. Мана шу сабабдан бугунги кунда голография маданият ва дин соҳаларида кенг қўлланилмоқда.

Голограммалардан жаҳон маданиятининг нодир ёдгорликларини сақлаб қолишда ҳам кенг фойдаланилмоқда. Кўпгина музейларда камёб экспонатлар ўрнига уларнинг голографик нусхалари туради. Бу — нодир асарларни намойиш этиш нуқтаи назарича зарур, чунки голографик нусхалар сақланиши ҳарорат ва ҳаводаги намликнинг қатъий белгиланган шароитини талаб қилмайди, шунингдек уларни ўғрилаб кетиш ҳоллари ҳам эҳтимолдан йироқ.

Бадиий голография асарлари шу хусусияти билан ажралиб турадики, уларни Қуёш ёруғида ҳам, сунъий ёруғликда ҳам томоша қилиш мумкин (фақат голография хол-хол нуқтали ва етарли даражада ёрқин бўлиши керак). Голографиянинг бундай тури ҳам Россияда ихтиро қилинган. Голограммада айниқса металлдан ясалган эски буюмлар, бут қопламалар анча аниқ акс этади. Камёб ва қимматбаҳо предметлар тасвири туширилган голограммаларни тайёрлаш — ҳозирги кунда кенг оммавий тус олган йўналишлардан биридир. Масалан, охирги йилларда Рус православ черкови қадриятлари тасвири туширилган голографиялар бисотини яратиш устида қизғин иш олиб борилмоқда.   «Голография, табиатан, диний — илоҳий мазмундаги машғулот эмасми?» деган масала Синодда кўрилиб, муҳокама буни тасдиқлайдиган ижобий жавоб берди.

Бугунги голографик тасвирлар бисоти келажакда таъмирловчиларга ноёб асарларни уларнинг асл ҳолатида қайта тиклаш имкониятини беради. Дарвоқе, православ санъати асарларининг голографик тасвирини махсус дўконларда харид қилиш мумкин. Махсус голографик сувратхоналар ташкил этиладиган даврлар ҳам узоқ эмас, уларда ҳар бир киши ўзини бутун бўй — басти билан гавдалантирадиган портретларини буюртма қилиш имкониятига эга бўлади.

Болалар учун универсал энциклопедия. Т., 1998й.



Ҳозиргача ҳеч ким фикр билдирмаган!
Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган