ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
182021222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
ЛАЗЕР ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ?
24-07-2014

ЛАЗЕР ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ?

 

Лазер — ингичка, кўзни қамаштирадиган даражада ўткир ёруғ нур тарқатувчи прибор. Унинг манбаи унча катта бўлмаган кристалл ёки газ тўлдирилган ампуладир. Магнит майдони таъсирида у тўққизил ёки зангори нур тарқатади.

Бу ҳодиса асримизнинг 60 — йилларида рус физик олимлари Басов ва Прохоров ҳамда америкалик аллома Майман томонидан кашф этилган. Бу кашфиёт учун улар Нобель мукофотига сазовар бўлдилар.

Маълум бўлишича, лазер нури ўта ноёб хусусиятларга эга экан. Унинг ёрдамида касаликларни даволаш, қийин эрийдиган металларни кесиш, олис масофаларга ахборот ва маълумотларни узатиб бериш мумкин.

Сиз, албатта, мусиқа ёзилган кумушранг дискаларни кўргансиз. Уларни жаранглатадиган куч ҳам лазер нуридир. Эстрада майдонларидаги нур ўйинлари ҳам лазер кўмагида яратилади.

Хўш, лазер нурининг сири нимада? Лазер тарқатадиган нур муайян ўлчовдаги тўлқин узунликларига эга. Табиатда соф ҳолда бундай нур учрамайди.

Лазер нури узлуксиз тўлқин узунликларига эга, у одатда қилдан ҳам ингичка ва тарам — тарам бўлиб тарқалади.

Болалар учун универсал энциклопедия. Т., 1998й.


Ҳозиргача ҳеч ким фикр билдирмаган!
Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган