ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
345689
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Бола ҳаётида бадиий сўзнинг аҳамияти (алла, топишмоқ, эртак ва тез айтишлар)
24-07-2014

Мактабгача тарбия даври инсон ҳаётида ниҳоятда масъулиятли давр ҳисобланади, чунки инсоннинг шахс сифатида шаклла-нишига ана шу даврдан бошлаб асос солинади.

Болаларни ҳар томонлама тарбиялашда бадиий асарнинг аҳа-мйяти, айниқса каттадир. Бадиий асар болаларда Ватанга муҳаббат, дўстлик, ўртоқлик, меҳнатсеварлик каби хислатларни таркиб топтиради, уларни теварак-атрофдаги воқеа-ҳодисалар билан таништиради.

Бадиий адабиёт воқеликни ҳаққоний акс эттириши, ёрқин образлар яратиши билан болаларда эстетик дид ва ахлоқий сифатларни мужассамлаштиради. Уларни ҳаёт гўзаллигини идрок этишга ўргатади.

Сўз санъати бадиий асарда ўз ифодасини топади. Халқ бадиий сўзнинг ёш авлод тарбиясидаги куч-қудрати ва жозибасига қадим замонларданоқ эътибор бериб келган. Бадиий сўз халқнинг барча маданий бойликларини абадийлаштирган. Халқ орасидан ажойиб истеъдод соҳиблари — достончилар, эртак айтувчилар, қўшиқчилар етишиб чиққан. Улар яратган мақол ва маталлар, эртак ва афсоналар, қўшиқ ва топишмоқларда халқнинг ақл-заковати, орзу-истаклари, руҳи ва иродаси ўз аксини топган.

Сўз санъатининг асосий манбаи, реал борлиқ, табиат, инсонлар, уларнинг меҳнати ва ўзаро муносабатлари, хулқ-атвори ҳисобланади. Бадиий сўз орқали образлар аниқ яратилади, бу билан бола кўзи олдида асар қаҳрамонларининг саргузаштлари, хатти-ҳаракатлари, ҳис-туйғулари гавдалантирилади.

Мактабгача тарбия ёшида болалар китобни ўқий олмайдилар, уни фақат тинглайдилар. Бадиий асарни тинглаш малакасини ҳосил қилиш эса болаларни тарбиялаш процессида педагог ва тарбиячилар томонидан амалга оширилади.

Болалар фольклори бола учун дастлабки ҳаёт дарслиги, маъ-навий бойликларнинг битмас-туганмас хазинасидир. Қуйида мазкур жанрларнинг ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг кич-кинтойларни тарбиялашдаги роли ҳақида қисқача тўхталиб ўтишни лозим топдик.

АЛЛА

Бола дунёга келар экан, ёқимли, ором бергувчи она алласини эшитади. Она алласидан унинг кўнгли хуш тортади, тани роҳат қилади. Шунинг учун ҳам инсон тинглайдиган илк қўшиқ — алла ўзининг ёқимли, майин, эркаловчи оҳанги билан кимларни хушнуд этмаган дейсиз. Халқимиз аллага энг муҳим тарбия воситаси сифатида қараган. Буюк ҳаким Абу Али ибн Сино аллани боланинг руҳий ва жисмоний ривожланишида қудратли тарбия қуроли дсб ҳисоблаган.

Алла болалар фольклори жанрлари ичида энг севимлисидир. У ҳажман кичик, мазмунан содда, равон куйлаб айтиладиган шеърий форма бўлиб, гўдак дилини қитиқловчи, уни ардоқловчи мусиқий оҳангга эга. Алла одатда оналар, бувилар, энагалар ва тарбиячилар томонидан айтилади. Она ўз жигаргўшасини, буви суюкли набирасини, опа синглиси, укасини беланчакка солиб аста-секин тебратар экан, унга ўз меҳрини, қалб сўзларини изҳор қилиб, ширали, майин, эҳтиросли овоз билан тўлиб-тошиб алла айтади.

Алла болам, алла,          

Алла қилсин болам-о,

Жоним болам, алла.      

Уйқуда ором олсин-О.

Икки кўзим   алла,         

Алла, алла дёганда,

Ширин сўзим, алла.       

Жимгина )'хлаб қолсин-о.

Алла, болам, алла, Икки кўзим, алла.

ёки:

Алла    айтиб, ухлатаман, 

Алла, алла, орастасан,

Алла укам, алла.           

Алла укам, алла.

Қандай сени юпатаман,        

Ғами йўқ норастасан,

Алла укам, алла.           

Алла укам, алла.

ОВУТМАЧОҚЛАР

Овутмачоқнинг алладан фарқи бор: алла болани тинчлантиришга, ухлатишга ёрдам берса, овутмачоқлар аксинча, болани бирон   бир   нарса   билан   машғул   қилади,   ҳаракатлантиради, фикрини ўстиради. Овутмачоқлар турли ҳаракатлар билан болага қараб айтиладиган поэтик иборалардан, термалардан ташкил топади. Масалан:

Ҳайрихон қайдакан?

Қизлар билан боғдакан,

Боғда нима қиларкан?

Олма териб юраркан.

ЭРТАК

Эртак халқ оғзаки ижодининг энг қадимий жанрларидандир.

Эртакларда гўзал инсоний фазилатлар: ҳалоллик, тўғрилик, камтарлик, жасорат мадҳ этилади, айрим кишилардаги ёлғончилик, қўрқоқлик, мақтанчоқлик каби одатлар қораланади, яхшилик улуғланади, ёмонлик рад этилади.

Эртак ўзининг соддалиги, равонлиги, образлилиги билан болалар учун жуда тушунарли, қизиқарлидир. Эртак болалар томонидан осон ва тез ўзлаштирилади.

Эртак жанрининг асосий хусусиятларидан бири унинг халқ ҳаёти тарихи, психологияси, дунёқараши, урф-одатлари билан жуда яқин боғланган бўлиши ва унда кишиларнинг ахлоқиЙ ва маънавий қиёфасининг ёритилишидир.

Халқ эртаклари ғоявий мазмуни, бадиий хусусиятига кўра уч турга: ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар, ҳаётий эртаклар, сатирик эртакларга ажратилади.

Ҳайвонлар ҳақидаги эртакларда инсоннинг ҳаёти, меҳнати, дунёқараши, тушунчаси ёритилади. Ҳайвонлар, қушлар ҳақидаги эртакларда сюжст тез ривожланади. Образлар эса серҳаракат бўлиб, кулгили моментлар ҳам тез-тез учраб туради. Эртакдаги бу хусусиятлар болаларда ҳис-туйғу уйғотиб, уни ривожланти-ради.

Ҳаётий эртакларда камбағаллар билан бойлар, донишмандлар билан аҳмоқлар ўртасидаги воқеа-ҳодисалар, муносабатлар ҳикоя қилинади. Бу воқеа ва ҳодисалар социал конфликт асосига қурилган бўлиб, унда салбий ва ижобий қаҳрамонлар-нинг истаги, хатти-ҳаракати, эришган ютуқ ва камчиликлари кўрсатилади.

Бу хил эртаклар орқали болалар ўз халқининг ўтмиш ҳаёти ва ижоди билан танишадилар, шунинг учун ҳам болаларни тарбия-лашда халқ эртакларидан кенг фойдаланилиши бежиз эмас. Ҳаммамизга маълумки, болада эртак тинглаш истаги жуда эрта — 2 — 3 ёшдан бошланади. Бола катта бўлган сари унинг эртакка қизиқиши ортиб боради. Бола эртакни бутун фикри-зикри билан тинглайди, ундаги воқеаларни, кишилар, ҳайвонлар ўртасидаги муносабатларни фикран анализ қилади ва эртакдаги салбий ва ижобий қаҳрамонларни дарҳол ажратиб олади. Халқ эртаклари болалар фантазиясини ўстиради, уларни фикр юритишга ундайди.

 ТОПИШМОҚЛАР

Топишмоқлар халқ оғзаки ижодининг кичик, аммо қадимий жанрларидан бири бўлиб, у ҳам эртаклар сингари болаларни ўз халқининг ўтмиш ҳаёти, маданияти, тили ва тарихи билан яқиндан таништиради, халқнинг диди ва дунёқарашини ўзида акс эттиради.

Топишмоқ ўзида яширинган маънони ўйлаб, фикр юритиш орқали топишга ўргатади. Топишмоқ айтилгандан сўнг албатта, унга жавоб бериш талаб этилади. Топишмоқнинг жавобини топиш учун бола айтилган топишмоқни яхшилаб ўйлаши, нимага ишора қилинганини фаҳмлай олиши, топишмоқда асосий хусусият ва белгилар қайси предметга қаратилганлигини аниқлаши керак. Топишмоқда кўпинча предметларнинг ташқи, бир-бирига яқин бўлган хусусиятлари таққосланади.

Топишмоқ ўзининг қисқа шеърий йўсинда айтилиши билан бола эътиборини ўзига жалб қилади. Масалан:

Кичкина декча, Ичи тўла михча.

(Анор)

Қўлсиз, оёқсиз гул солар.

(Аёз)

Ҳўппа семиз, бир туки йўқ.

(Тарвуз)

Ҳозир ҳам халқимиз техника воситалари, уй-рўзғор буюмлари, полиз экинлари ва бошқалар ҳақида топишмоқлар яратмоқда. Масалан:

Човкар отим ғув этди,

Фазони ёриб кетди. (Ракета)

ёки

 Киши диққатин тортар,

Уй тўрида ўтирар.

Қулоғини бурасанг,

Дарров тплга кирар.

( Радиоприемник)

БОЛАЛАР ҚЎШИҚЛАРИ

Халқ оғзаки ижодининг энг жозибали ва ёқимли жанрларидан яна бири болалар қўшиқларидир. Қўшиқ эстетик диди ўстиради, энг яхши инсоний фазилатларни тарбиялайди.

Қўшиқлар ўзининг соддалиги, фикран равон, аниқ образлилиги билан болаларни ўзига ром қилади. Масалан:

Читти гул-о, читти гул,

Ҳай-ю читти гул,

Читти гулга гул босай.

Бир ёнини ён босай,

Ҳай-ю читти гул, Ҳай-ю читти гул.

Читти гул-о, читти гул, Ҳай-ю читти гул,

Читти гулга гул босай.

Бир ёнини сн босай, Ҳай-ю читти гул,

Ҳай-ю читти гул.

 ***

Қалдиргоч, ғоч-гоч,

Эшигингни оч, оч!

Эшигингни очмасанг

Туйнугингдан тушаман,

Сўк ошингни ичаман.

 ***

Бойчечагим бойланди,

Қозон тўла айронди,

Айроиингдан бермасанг

Қозон-товоғинг вайронди.

Қаттиқ ердан ҳаталаб чиққан бойчечак,

Юмшоқ. ердан югуриб чиққан бойчечак.

  ТЕЗ     АЙТИШЛАР

Халқ оғзаки ижодида тез айтиш жанри ҳам ўзига хос аҳамиятга эга. Кичик ҳажмга эга бўлган тез айтишлар кичкинтойлар учун яратилган бўлиб, у сўзларни тўғри, оҳангдор талаффуз қилишга ўргатади. Масалан:

Лола арралайди, Сора аллалайди.

Бир туп тут, бир туп тутнинг тагида бир туп турп.

Бу хил тез айтишлар боланинг ақлий қобилиятини, зеҳнини, сезгирлигини, бурролигини тарбиялайди.

Умуман, халқимиз томонидан яратилган ва бизгача сақланиб келган бадиий намуналар ёш авлодни тарбиялашда, уларнинг маънавий бой, ўткир зеҳнли, замон талабига жавоб бера оладиган кишилар бўлиб етишишларида катта аҳамиятга эга.

 АЛЛА

Алла, болам-эй, Гули лолам-эй.

Тезроқ катта бўл, Муштоқ олам-эй,

Алла, алла-ей

Ерқин келажак, Сени кутажак,

Тоза ҳалбингга Севинч тўлажак,

Алла, алла-ей.

Алла, эркатой, Оғзинг тўла мой,

Бахтинг мунаввар, Шарофатга бой,

Алла, алла-ей.

Алла, эркатой, Муштоқ, сенга ой,

Ухласанг, қалбинг Очади чирой,

Алла, алла-ей.

 ЧЕКЛАШМАЧОҚЛАР

Она, она, ким она?

Мен она. (Биз она)

Сизга осмондаги ой керакми,

Кишнаб тургаи той керак?

Бизга кишнаб турган той керак.

Кишнаб турган той менман.

Ўт, биздан экансан!

-Биз икки гулу лола, Кимга гул, кимга лола?

Мати, мати, Кимнинг навбати?

Меники.  (Онабошлардан бири)

Тарвузни оласанми, ёки қовунни?

Кимга олма, кимга нок?

Кимга от, кимга арава?

Тоғми, дарё?

Офтобми, юлдуз?

Дарахтми, гул?

САНАМАЛАР

Бир, икки Олма дикки.

Сафар ойи, Сариқ чумчуқ,

Боғда турмай, Тез учиб чиқ!

Бир, икки, Олма дикки.

Сариқ чумчуқ Уйга кирди,

Сан тезроқ чиқ!

Азиз кўчага чиқди,

Аробаси бузилди,

Унга нечта мих керак?

Бир, икки, уч, тўрт, Беш, олти, етти — кетди!

 ***

Гужум-гужум помидор,

Ойим берган помидор,

Қани санаб кўрай-чи!

Бир, икки, уч, тўрт, Беш, олти, етти, кетдик!

Бир, икки, уч, Учдан қолган пуч.

 ***

Агар билағон бўлсанг, Сен жойингдан кўч!

Бир, икки, уч, Бирликдадир куч.

Дамбир-дўмбир, Дамбир-дўмбир, Бирликдадир куч.


Ҳозиргача ҳеч ким фикр билдирмаган!
Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган