ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
8910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
КВАНТ НАЗАРИЯСИ НИМА?
24-07-2014

КВАНТ НАЗАРИЯСИ НИМА?

 Ёруғлик — инсоният учун ҳамон улкан жумбоқ бўлиб қолмоқда. Биламизки, ёруғлик тўлқинлари тарқалади ва ёруғлик тўлқинлари биргаликда келаётган электр ва магнит тебранишлардан иборатдир. Бу — электрмагнит тўлқин турларидан бири.

 1900 йилда олмон физиги Макс Планк тўлқинсимон табиатчи ёруғлик назариясининг моҳиятини охиригача очиб бера олмаслигини аниқлайди. У ёниб турган нарса ўзидан ёруғлик таратишини тушунтиришга ҳаракат қилди. Унинг назариясига кўра, радиация мунтазам, узлуксиз оқим билан эмас, балки улуш-улуш ҳолида ёруғлик тарқатади. Ҳар бир алоҳида энергия жунбуши ёруғлик кванти деб аталади. Планк таклиф этган фараз эндиликда «квант назарияси» деб ном олган.

Радиация энергиясининг алоҳида квантлари шу қадар майдаки, шу сабабли унинг оқими узлуксиздек туюлади. Масалан, юлдуз шуъласидай бу заиф нур манбаидан секундига 60 000 000 квант нур чиқиб кўзимизга етиб келади ва шу туфайли унинг оқими гўё узлуксиздек туюлади.

Ҳозирги кунда олимлар нурни, бир томондан, тўлқинсимонлик назарияси жиҳатидан, иккинчи томондан эса квант назарияси нуқтаи назаридан тадқиқ этмоқдалар. Алоҳида олинган ҳеч бир фикр ўз-ўзича ҳодисани тушунтириб бера олмайди. Тўлқинсимонлик назарияси ёруғлик тарқалиши кенгликда ёки бирор материя орқали ўтганида қандай ҳодиса юз беришини тўла-тўкис тушунтириб бера олмайди. Квант назарияси эса ёруғликнинг қандай туғилиши ва уни бирор материя ютганида нима содир бўлишини тушунтириб бера олади.

Нур ва электрмагнит нурланишнинг бошқа турлари анча-мунча мураккаб ҳодисадир. Шу сабабли на тўлқинсимонлик назарияси, на-да квант назарияси ҳар бири ўзича юз бераётган ҳодисаларни тўла тушунтириб бера олмаслигннинг ҳеч бир ажабланарли томони йўқ.

Болалар учун универсал энциклопедия. Т., 1998й.


Ҳозиргача ҳеч ким фикр билдирмаган!
Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган