ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
7810111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Брегг Поль Юрак
24-07-2014

 Таниқли парҳезшунос, соғлом ҳаёт тарғибогчиси Пол Брегг ушбу китоби орқали юракни асраб-авайлаш, унинг маромида ишлашига оид кўплаб тавсиялар беради. Бу борада, аввало, табиий озуқаларни истеъмол қилиш лозимлигини таъкидлайди. Шу билан бирга инсон доимий ҳаракатда бўлиши жисмоний машғулотлар билан мунтазам шуғулланиши лозимлигини эътироф этади. “Овқат ейиш, жисмоний машқлар, нафас олиш, уйқу, кийиниш ва оддий ҳаёт - барида Табиат билан тўлиқ уйғунликка эришинг”. дейди у. Зотан, Брегг қайд этганидек, ана шунда юрак хуружлари камайиши, нохуш хасталиклар чекиниши мумкин.                

 МЕНИНГ  ИШГА  БОҒЛИҚ  ҲАЁТИМ

 Бўлажак натуралист сифатида мен минглаб одамларнинг соғлом турмуш тарзи тамойилларини ўрганиб, бутун дунёни айланиб чикдим. Камина ҳар йили етти минг одамга унумли овқатланиш бўйича тавсиялар бераман. Менинг шогирдларим орасида опера, балет, кино артистлари, радио ва телевидениенинг машҳур ходимлари бор.

Шу билан бирга мен минерал ўғитларсиз ўстириладиган улкан сабзавот ва мева плантацияларини кузатаман ҳамда ўсимликлар, ҳайвонлар ва инсоннинг овқатланиши билан боғлиқ тадқиқот ишларига раҳбарлик қиламан. Иш куним ўртача ўн икки соатни ташкил этади, аммо мен на оғриқни, на чарчашни, на ёшим улуғлигини ҳис этаман.

 МЕН ЖУДА ЗАИФ, НИМЖОН БОЛА БЎЛГАНМАН

 Менга жуда катта қаноат бахш этадиган мустаҳкам соғлиқ, бу - қўлингиздаги китобда баён этилган усуллар ёрдамида юзага келган. Мен тамаки ва чўчқа етиштиришга ихтисослашган Виржиния штатининг ички томонидаги плантациялардан бирида туғилган эдим. Таваллуд топган дақиқадан бошлаб юрагим жуда заиф бўлган. Ҳатто ҳозирги замонавий касалхоналарда ҳам бундай болаларга ниҳоятда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш талаб этилади.

Дастлабки ўн тўрт ой давомида менинг ҳаётим учун тўхтовсиз кураш борган. Камина юрагим секин уришидан азият чекар эдим. Саккиз ёшимда менга ревматик безгак ёпирилди, ўн бир кун давомида мен ҳаёт ва ўлим орасида нари-бери бориб келганман. Заиф юрагим туфайли мен ўзимнинг соғлом тенгдошларим қатори чопиб ёки ўйнай олмас эдим. Сал ўтмай бошқа касалликлар: синусит, астма, бронхит ва кейинроқ  сил хасталиги билан оғридим. Бир неча йилимни санаторийларда ўтказдим, у ерда мени бир неча бор ўлимга дуч қилишди. Яшаб кетишдан умид қолмаган эди.

 ҚУЛАШДАН ПАРВОЗ ТОМОН

 Аммо қаерда ҳаёт бўлса, у ерда умид ҳам бўлади. Мен доктор Ролльенннг Швецарияда жойлашган табиий усуллар билан даволовчи машҳур санаторийсида бўлишни жуда истаган эдим. Ролльени соф ҳаво, сув, қуёш, жисмоний фаоллик ҳамда табиий озиқ-овқат доктори, деб аташар эди.

Қисқа муддатда у менинг организмимни тиклашга муваффақ бўлди ва мен соғломлик ҳамда куч-қувват томон йўл олдим.

Мана шу вақт мобайнида яна бир муҳим воқеа рўй берди. Мен ўзимнинг бутун хаётимни одамларнинг бебаҳо саломатликларини тиклаш учун бағишлашга қарор қилдим. Ҳа, айнан шу йўлга бор куч-қувватим ва ҳаётий фаолиятимни сарфлашга аҳд қилдим.

Ўн йиллар давомида мен соғлиқни табиий усуллар билан тиклаш усулларини ўргандим ва билимимни дунёдаги минглаб одамларга «узатдим». Менинг издошларим доимий равишда кўпайиб бормоқда ва улар юрак фаолияти ҳамда организмни деярли ҳар қандай ҳолатларда бутунлай табиий усуллар билан даволаш борасида гувоҳ бўлиб турибдилар.

Энди эса мен ушбу даволашнинг табиий усулларига асосланган ҳаётий дастурни тавсия этаман. У менга қандай таъсир этган бўлса, сизга ҳам айнан шундай таъсир қилади.

 ДУНЁДАГИ  ЭНГ АЖОЙИБ  МЕХАНИЗМ, БУ—СИЗНИНГ  ТАНАНГИЗ

 Тасаввур қилинг, қандайдир сеҳргар сизга ҳамма ишни ҳаракат қилиш, таъмирлаш, турли ақлий ва жисмоний вазифаларни бажарадиган ғалати машинани туҳфа қилди, дей-лик. Ва унинг бажарадиган иши давомийлиги 120 йил, ҳатто ундан ҳам зиёд. Сиз уни худди тўтиё каби кўзингизга суриб, эҳтиёт қиласизми? Албатта-да! Сиз унинг янада кўпроқ узунроқ самарали ишлаши учун замин яратиб беришга ҳаракат қиласиз. Ва ҳар куни бу мўъжизавий машинани такомиллаштиришга интилиб, ундан ҳайратга тушасиз.

Энди бир лаҳза тўхтанг ва ўйлаб кўринг. Яратган Эгам сизга энг ажойиб машина — ўз танангизни туҳфа этган. Мўъжизаларга тўлиб-тошган бу машина ҳеч қачон тўхта- майдиган мотор (юрак), ёниш тизими (ҳазм қилиш аъзолари), фильтрлаш тизими (жигар), фикрлаш аппарати (мия в асаб тизими), ҳароратни бошқарувчи (тер ажратиш бези ва ҳоказолардан иборат. Шу билан бирга мазкур машина яна ажабтовур кашфиёт ишлаб чиқариш, яъни насл қолдириш қобилиятига ҳам эга.

  УШБУ МАШИНАНИНГ САМАРАЛИ ИШЛАШИГА  ИМКОН БЕРИНГ

 Ҳали соғлом экансиз, ўз танангиз қандай қилиб ғамхўрлик қилиш керак бўлади? (Танага ғамхўрлик деганда, ўзини аяшни эмас, балки муайян эҳтиёткорлик, ҳаётнинг замонабоп талабларини бажаришга қаратилган ҳолатларни назарда тутаман).

Кўпчилик одамларнинг омади чопган - улар соғлом дунёга келишган. Аммо улар ушбу қимматбаҳо бойликни ўз-ўзидан юзага келган деб ҳисоблашади. Табиат ҳамиша бепарволикни кечириб келган. Ҳар қандай автомобилни  ҳам унга нисбатан эҳтиётсизлик билан қилинган муносабат ишдан чиқариши мумкин. Ўз вужудингиз, танангиз билан ҳам айнан шу ҳолат рўй бермоғи эҳтимолдан холи эмас.

Аммо инсон барибир ўз организмининг қандай вазифаларни адо этишини билмасдан туриб, унга ўз вақтида ғамхўрлик кўрсата олмайди.

Аксарият кишилар инсон танасида рўй бераётган жисмоний жараёнлар тўғрисида нотўғри тасаввурга эга. Бу китобдан сиз қуйидаги саволларга жавоб топишингиз мумкин:

Организм қандай ишлайди?

Турли психик ва ҳиссий омиллар унга қай тарзда таъсир этади?

Организм тўлиқ куч билан ишлаши учун нималар қилиш керак?

 ЮРАК ХУРУЖЛАРИНИНГ САБАБЛАРИ ХУСУСИДА

 Кўпчиликнинг фикрича, бугун шитоб билан яшашга уриниш истаги юрак хуружини келтириб чиқаради. Зўриқиш, асабийлашиш каби гап-сўзлар эса мазкур хасталикни келтириб чиқарувчи оқибатларни оширишни хаспўшлаш учун келтирилади, холос.

Аслида эса юрак хуружлари қон сўрувчи томирларнинг торайиб қолиши туфайли рўй беради. Бу касаллик сезилмасдан етилади: қон томирлари деворларида чўкинди ва «занг» ёпишиб туриб қолади, сиз уни пайқаб қолганингизда эса вақт ўтган бўлади.

Томирлар қандай ҳолатда бўлганини қай тарзда билиш мумкин, деб жуда кўп савол беришади. Тананинг баъзи қисмларида, масалан, оёқлардаги найларда қон юриши-пасайи-ши, бу эса оғриқларни келтириб чиқариши мумкин. Аслида эса юракда асаб тугалланмалари йўқ, шу сабабли улар бу борада сигнал бера олмайди.

Айнан шунинг учун олдига нима қўйилса, пайдар-пай паққос туширадиган мижози заиф табиатли айрим кишилар ўз соғлиғидан бехабар ҳолда ёки саломатликлари учун ғамхўрлик қилишни эсдан чиқариб, мен жуда дадилман, деб айтаверади. Юрак хуружи рўй берганидан сўнг улар бунинг асл сабабини ўзларининг заифликларида деб билишармикан? Асло! Ҳаммасига тиғиз иш, зўриқиш, асабийлик сабаб эмиш.

Келинг, зўриқиб ишлаш, руҳий зарба, асабийлашиш нималардан иборат эканлигини бирма-бир кўриб чиқайлик. Энг қадимги даврдан бошлаб ҳозиргача инсон турли вазиятларнинг даҳшатли зулми остида яшаб келади. Бир нарса аниқ: ҳаётнинг ўзи бутунлай асабийликдан иборат. Яшаш — бутун йигирма тўрт соатда ҳар томондан турли-туман босимларни ҳис этиб, бошдан кечириш, демакдир. Биз билган инсон ҳеч қачон хотиржам, тинч яшамайди.

 АВЛОД-АЖДОДЛАРИМИЗ ҲАЁТИДА ВАҲИМА, ҲАЯЖОН

 Бизнинг аждодларимиз шунчалик зўриқиш вазиятида яшашганки, биз ҳозир ўша шароитга мутлақо чидай олмаган бўлардик. Ибтидоий одам ҳар лаҳзада уни ўлдириш ёки тилка-пора қилиб емоқчи бўлган ваҳший ёввойи ҳайвонлар емишига айланиши мумкин эди. Унинг ортидан ўзига ўхшаган оғайнилари ҳам таъқиб этарди. Қабилалар, ҳатто оила-лар ўртасида қам доимий душманлик мавжуд эди. Шамол, ёмғир, қор - буларнинг бари даҳшатли қўрқув ва зўриқишни юзага келтирарди... Инсон ҳамиша ўзига ёпирилиб кела-диган табиатнинг буюк кучлари — ер ёрилиши, зилзила, сув босиши, довул, эпидемия, очарчилик балосидан қутилиш учун шай турар эди. Шундай экан, руҳий зарба, зўриқиш инсон учун янгилик эмас.

Мен ишонаман, инсон ўзига ёпирилган энг оғир синовга чидайди, бунинг учун жонли ақл ҳамда соғлом вужуд бўлса кифоя. Ана шунинг ўзи табиий танланиш бўла олади.

Юрак хасталиклари ҳозирги замон кишисига ҳамрохлик қилувчи асабийлик ва зўриқишларнинг доимий йўлдоши эмас, албатта. Бизнинг аждодларимиз ана шу жиҳатдан янада оғирроқ шароитларда умргузонлик қилишган. Уларнинг чидамли эканлигига сабаб эса очиқкўнгиллилик, табиий озиқ-овқат ҳамда юксак даражадаги жисмоний фаоллик ҳисобланади.

 ЯШАШ УЧУН КУРАШ СИРЛАРИ

 Аммо қадимул айёмда қандай бўлса, ҳозир ҳам айнан шундай бўлмоғи керак. Кучли, мустақкам танага эга бўлсангиз, хар қандай ҳаётий машаққатларга қарама-қарши тура оласиз. Саломатлик, куч-қувват, сабр-тоқат ҳаётий куч захирасига эгалик ҳамда қувват - мана шулар турли асабийлик ҳамда ҳаётдаги нохушликларга қарши сизнинг қуролингиз бўла олади.

Далилларга мурожаат қилайлик. Ахир айни пайтда биз шафқатсиз, жинояткорона, қўпол ва ҳис-туйғулардан маҳрум дунёда яшаб турибмиз-ку! Заиф, нотавонлар учун азоб-уқубат-ку!

Ўз-ўзини эҳтиёт қилиш ҳаётнинг биринчи қонуни. Менинг китобим айнан ана шу ҳақда. Сиз, Ер юзида яшов-чилар...Сиз дадил ва соғлом бўлишингиз,токи меъёрдаги ҳаёт қувончини таъминлаш учун кураш олиб боришингиз керак.

Хоҳ бой, хоҳ камбағал бўлинг, саломатлигингизни табиий озуқа билан таъминлаб. жисмоний фаолликни яратинг.

 СОҒЛИҒИНГИЗНИ  АСЛО БОЙЛИККА  АЛМАШТИРМАНГ

 Дунёда шундай нодон одамлар ҳам борки, улар 15-20 йиллар давомида ўтириб олиб «пул топиш»га муккасидан берилиб кетишади. Шундан сўнг юраги хуружига учраса ёки бирор хасталикка дучор бўлса, шундай дейди: «Мен ниҳоятда берилиб, кучим борича тер тўкдим, барча касалликларим асабийлик, зўриқиш туфайли».

Сафсата! Агар бу одамлар ўз организмига етарли даражада зътибор беришганида, пул ҳам топган, ўзларининг соғлиғини мустаҳкамлаб, қувонган ҳам бўлишар эди.

Биз бадавлат кишиларнинг бир неча бор: «Мен ўз соғлиғим учун барча бойлигимни берган бўлардим», деганини эшитганмиз. Аммо улар бироз каллани ишлатиб, соғлом фикр юритишганида, унисига ҳам, бунисига ҳам эгалик қилган бўлишарди. Бунинг учун улардан бор-йўғи жасаднинг тузилиши тўғрисида оддийгина билим-у, соғлом фикр талаб қилинади, холос. Инсон организмнинг асосий вазифаларини билиши ва турли суиистеъмолликлардан ўзини нари тутиши керак.

Аксарият одамлар амал, мартаба илинжида йиллаб вақт сарфлашса-да, аммо ўз танасини мукаммал ҳолга келтириш учун нималар килиш ва қилмаслик кераклигини билишга беш дақиқа ҳам вақт ажратишни хоҳлашмайди. Саломатлик узоқ ва фаровон ҳаётнинг асоси ҳисобланади.

 

САЛОМАТЛИКНИ ҚАНДАЙ ТИКЛАШ КЕРАК?

                                                               Инсон организми машинада бўлмаган битта                     имкониятга эга, у ҳам тикланиш қобилиятидир.

ЕКрейл

 Ҳа, инсон организмининг энг ажойиб хусусиятларида бири, бу— тикланиш хусусиятидир. Агар сиз, масалан, бир жойингизни кесиб олсангиз, у ҳолда янги тўқима жароҳат олган, заха еган жойни эгаллаб, жароҳат битиб кетади. Дейлик, суяк сингудай бўлса, у олдингисидан янада мустаҳкам бўлиб ўсади. Ҳар қандай жароҳат тезлик билан битиб тузалади, бунинг учун озгина ғамхўрлигингиз кифоя.

Сизнинг йиллар давомида нотўғри турмуш тарзи кечириб, организмга етказган зарарингиз  очиқдан-очиқ маълумдир. Шу билан бирга организмга узоқ вақт давомида эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиб, бунда вақт ва хатти- ҳаракатни аямасангиз, у етарли даражада яхши тикланади.

Аммо бунда мўъжиза кутмай қўя қолинг. Организмни хароб қилиш учун кўп вақт талаб этилган эди, энди эса уни тиклашга ҳам анча вақт керак бўлади.

ХАСТАЛИКНИ ДАВОЛАШДАН КЎРА УНДАН ЭРТА ХАБАРДОР БЎЛГАН АФЗАЛ

Табиий маҳсулотларни тановул қилиш ва жисмоний фаоллик тамойилига амал қилиб яшаш туфайли биз саломатлик ҳамда узоқ умр кечириш йўлига тушиб оламиз. Кўпгина кишилар хасталик ҳақида огоҳлантириш ўрнига ҳеч нарса қилмай, қўл қовуштириб ўтирадилар. Табиий ҳаёт кечириш дастурида мен сизга огоҳлантирувчи тизимни кўрсатиб бераман, у саломатликни сақлаш учун ниҳоятда керак. Сиз, эҳтимол, навқирон, соғлом юрак бордир ҳар кандай ёшда!

Сиз бугундан бошлаб юрак фаолиятини меъёрида тиклаш билан иш бошлаб қўймасдан ўз танангизни такомилга етказишга қўл урасиз.

Биз қувватнинг катта қисмини ўзимиз тановул қиладиган озиқ-овқатдан оламиз, унда қуёш энергияси захираси мавжуд. Шунинг учун саломатликка дахлдор озуқа соғлиқ-ни мустаҳкамлашда энг муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Диққат қилишимиз зарур бўлган иккинчи омил тананинг кенг ёйилган қон айланиш тизимидаги қон циркуляцияси ҳисобланади. Қоннинг яхши айланиши доимий равишда жисмоний фаолликни таъминлайди.

Натижалар ушбу ишга сизнинг қанчалик ҳаракат сарфлашингизга боғлиқ бўлади. Жасаддаги ҳар қандай асабийликка дош берувчи соғлом юрак, бу- соҳадаги мукофотднр. Ҳаётда учрайдиган ҳар кандай энг нохуш ҳодисани ҳам сиз табассум билан қарши оласиз.

ЮРАК ХУРУЖИ БИРИНЧИ ДАРАЖАЛИ ҚОТИЛДИР

Юрак хасталиги ҳамда қон-томир тизими касаллиги АҚШда ҳар йили бир миллионга яқин кишининг ёстиғини қуритади. Бу барча касалликлардан ҳалок бўлганлар сонидан ҳам кўпроқ. Шу билан бирга улар саломатликни барбод этувчи асосий омиллардир. Америкада барча ёшдаги 22 миллиондан ошиқ киши юрак ва қон-томир хасталикларидан азият чекади. Кимки бир марта юрак хуружини ўтказган бўлса, бошқасини кутиб, доимий ваҳима ичида яшайди. Айтиш мумкинки,кўпгина америкалик эркаклар(бугунги кунда 92 миллион киши) агар огоҳлантирувчи чоралар тизими асосида яшашни бошламаса, юрак хасталиклари оқибатида дунёдан кўз юмадилар.

Америкадаги юрак касалликлари уюшмаси тақдим этган клиник тадқиқот натижаларига қараганда, ҳар бир одам тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик туфайли соғлом юракка эга бўлиши мумкин. Бахтга қарши, бу маълумотлар матбуотда тегишлича ёритилиб, қизиқиш уйғотмади. Фақат шов-шувли ва арзимас янгиликларга жуда катта  сарлавҳалар берилади.

СОҒЛИҚ, БУ—СИЗНИНГ БОЙЛИГИНГИЗ

Саломатлик озодлик ва тинчлик мисоли уни сақлашга ҳаракат қилинган ондан бошлаб мавжуд бўлади, буларнинг бари эса бутунлай сизга боғлиқдир. Сиз ё соғлиқ ҳамда ҳаётий куч-қувватдан баҳраманд бўласиз, ёки хароб бўлган соғлиқ билан яшайверасиз, бу ҳолат ҳаёт кечириш даражаси ниҳоят юқори мамлакатлар учун хосдир. Мазкур мамла-катларда асосий қотиллар юрак томирлари хасталиклари ҳисобланади. Ҳаёт кечириш даражасининг юқорилиги ҳар доим ҳам соғлом турмуш тарзи бўлавермайди.

Мен, агар одамлар тўғри овқатланиб, доимо машқ қилиб туришса, юрак касалликлари эпидемияси асло рўй бермайди, деб ҳисоблайман. Улар шуни тушунишлари керакки, барча қувват-куч ўзларининг қўлида бўлиб, ҳар қандай хасталикдан ҳимоялана оладилар.

Аксарият одамлар жисмоний соғлом бўлиш мислсиз куч ёғилиши ҳамда чарчаш ҳис-туйғусини ҳеч қачон сезмасликдан иборат эканлигини мутлақо билишмайди. Улар энг буюк бойлик ҳисобланмиш саломатликка эга бўлиш имкониятини қўлдан бой берадилар.

  Брегг Поль Юрак.- Т., 2010



Ҳозиргача ҳеч ким фикр билдирмаган!
Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган