ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272830  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Машхур қилувчи қадр-қиммат.
25-07-2014

Бошқаларни ўз нуқтаи назарига мойил қилмоқчи бўлган кишиларнинг аксарияти ҳаддан зиёд кўп гапириб юборишади. Ўзлари учун қимматга тушадиган бу хатога кўпинча савдо агентлари йўл қўядилар. Бошқаларнинг ҳам гапиришларига йўл қўйиб беринг, ахир! Бунй одам ўзига нисбатан иши ва муаммолари хусусида чуқур мулоҳазаларга эга, шу сабабли унга кўпроқ саволлар беринг. Майли, сизга нималар тўғрисидадир маълумот берсин. Борди-ю, сиз унинг фикрларига қўшилмасангиз, сизда уни қайтариб ташлаш истаги пайдо бўлади. Асло ундай қила кўрманг. Бу хавфли. У ўзида бўлган жамики фикрларни сарфламай туриб, сизга эътибор ҳам бер.майди. Сиз чин юракдап эшитганингизни намоён қилинг. Ўз фикр.мулоҳазаларини тўлиқ баён этишига имкон беринг...

* * *

Ярим аср муқаддам Неаполдаги фабрикада ўн яшар бир бола ишлар эди. У қўшиқчи бўлишни шунчалик хоҳлардики, асти қўяверасиз. Аммо болани биринчи ўқитувчиси совитиб қўйди: "Сен қўшиқ айта олмайсан, —деди у —Ахир, сeнда умуман товуш йўқ. Сенинг овозинг худди дераза тирқишларига урилаётган шамол товушига ўхшайди". Аммо боланинг онаси, оддийгина деҳқон аёл ўғлини қучоқлади ва мақтаб қўйди. "Биламан, сен қўшиқ айта оласан, — деди у. — Мен омадга эришишингни ҳозирдан ҳис қиляпман". Хуллас, бола мусиқа мактабига қатнай бошлади, аммо машғулотларга тўланадиган пулни тежаш мақсадида яланг оёқ юрарди. Оддий деҳқон аёли бўлмиш онасининг мақтови ва қўллаб.қувватлаши унинг ҳаётини ўзгартириб юборди. Балки бу инсон ҳакида сиз қам эшитгандирсиз? Уни Энрико Карузо дейишар эди. У илк бор 1895 йилнинг 15 мартида саҳнага чиқди. Орадан икки йил ўтиб, Палермода Энцо партиясини ижро этгач, танила бошлади. 1900 йилда у биринчи бор Миланниш Ла Скала театрида чиқиш қилди. 1902 йили Лондонги Ковент.Гарден театрида намоён бўлди. Энг катта шон-шуҳрат Нью-Йоркдаги Метрополитен опера театрида чиқиш қилганида ёпирилиб келди. Ўшан1903-1920 йиллар эди. Карузонинг дастлабки ижролари граммофон пластинкаларига ёзиб олинган. бетакрор овозга эга эди. Карузо лирик ва драматик план ижро маҳоратини баб-баравар муваффақият билан намоён этди. У Федерико (Чилеа, " Арлезианка", 1897), Лорис (Жордано, "Фёдор", 1898), Жонсон (Пуччини, "Ғарбдан келган қиз", 1910) ролларининг энг биринчи ижрочиси эди. Нафасни моҳирона бошқариши ва товушларни баландлиги жиҳатидан аниқ ифода этиши ва, асосийси, вокал санъатидаги юқори даражали ижроси туфайли Карузо кейинги авлоднинг опера тенорлари учун чинакам тимсолга айланди.

* * *

Лондон жуда кўп йиллар яшаган ёш йигит ёзувчи бўлиш учун интилди. Аммо ҳамма нарса гўё унга қарши тургандай бўлди. У, ҳатто мактабга тўрт йилдан сўнг қатнашга муваффақ бўлди. Унинг отасини солиқ ва қарз.ларни тўлай олмагани учун турмага тиқишди, бизнинг ёшгина қаҳрамонимиз эса очлик азобларини бошидан ўтказди. Ниҳоят у каламушлар ғужғон ўйнаган катта омбордан иш топди. У ерда этикмой солинган шиша идиш.ларга ёрлиқ ёпиштира бошлади. Тунда у лондонлик икки дайди бола билан бирга қоп-қоронғи чорбоғда тунар эди. У ўзининг ёзиш қобилиятига деярли ишонмас, биринчи қўлёзмасини қўрқа-писа ярим тун ҳа беркитиб, почтага жўнатган эди. Унинг ҳикояларидан таҳририятларнинг барчаси юз ўгирди. Ниҳоят улуғ кун етиб келди — ҳикояларидан бири қабул қилинган эди. Тўғри, унга бир тиллинг ҳам қалам ҳақи тўлашмади, бирорта муҳаррир уни жўяли мақтагани ҳам йўқ. Фақат бир муҳаррир унга ижобий баҳо берди. Бола шунчалик тўлқинланиб кетдики, кўчада у ёқдан бу ёққа мақсадсиз юриб, кўз ёшларини тия олмай қолди. Мақтов ва эътирофнинг якуни шу бўлди: қанйдир ҳикоялари матбуот юзини кўрди, унинг тақдири бутунлай ўзгариб кетди. Агар ана шу ҳол рўй бермаганида, бу бола каламушлар ғиж-ғиж ўйнаган фабрикада балки бутуи умрини ўтказар эди. Эҳтимол, сиз бу йигитча тўғрисида эшитгансиз. Уни Чарлз Диккенс дейишарди. У ниҳоятда машҳур бўлиб кетди. Асарлари катта-катта ададда босиладиган бўлди. Дикконснинг шон-шуҳрати унинг ўлимидан кейин қам тушиб кетмади. У инглиз адабиёти илоҳи сифатида эътироф этиларди. Диккенс номи Шекспир исми би.лаи баб-баравар тилга олинди. Машҳурлиги жиҳатидан эса 1880-1890 йилларда Англияда, ҳатто Байрон шуҳратини сояда қолдирди. Адабий танқидчилар ва ўқувчилар унинг ҳаётий қарама-қаршиликлар ўртасидаги ғазабкор норозилигини, ўзига хос жабру-жафоларини илғамас эдилар. Улар ҳазил-мутойиба фавқулодда ҳаётий зарбалардан ўзини ҳимоя қилувчи қалқон эканлигини тушунишмасди. Диккенс, энг аввало, кўҳна ва қувноқ Англиянинг хушчақчақ ёзувчиси сифатида машҳурликни қўлга киритган эди. Чарлз Диккенс довруғини шу билан баҳолаш мумкинки, Меркурийдаги кратер унинг номи билан аталган

* * *

Ярим аср муқаддам бошқа бола Лондондаги атторлик дўконида ишлар эди. У эрталаб соат бешда идорани супуриши ва худди қул каби кунига 14 соат ишлаши керак эди. Бу жуда оғир, эзиб юборадиган юмуш бўлиб, ундан бола ниҳоятда нафратланарди. Шу тариқа икки йил азоб тортган бола энди чидай олмаслигига кўзи етди. Навбатдаги куни у тонг саҳарда ўрнидан туриб, ҳатто нонушта қилмай, хизматчи бўлиб ишлаётган онасининг ҳузурига жўнади. У ўн беш миль йўлни босиб ўтди. Бола ўзини унутар даражада умидсизликка берилгаи эди. У онасига ёлворди, йиғлади-сиқтади. "Агар яна дўконда қоладиган бўлсам, ўзимни ўлдираман", деди. Кейин эса ўзининг эски мактабдаги муаллимига узундан-узоқ жуда таъсирли мактуб ёзди. Унда, "ғам.аламдан тўйиб кетдим, энди яшамоқчи эмасман", деган гапларни баён этди. Ўз навбатида ўқитувчиси болага далда бериб, аслида у ақлли, қобилиятли эканлигига ишонтирди, бошқа ишлар билан машғул бўлишга ундади, мураббий бўлишни таклиф этди. Бу ижобий баҳо боланинг тақдирини бутунлай ўзгартириб юборди ва инглиз адабиёти тарихида мустаҳкам изини қолдирди. Ана шундан кейин бу бола келгусида 77 та китоб ёзди ва ўзининг қалами билан миллион доллардан зиёд маблағ ишлаб топди. Бу одам ҳақида эҳтимол эшитган чиқарсиз? У дунёга машҳур фантаст ёзувчи Герберт Уэлс эди.

* * *

1922 йилда Калифорнияда бир йигит яшар, ўзини ва хотинини зўрға боқар эди. Якшанба кунлари у черков хорида иштирок этиб, вақт-вақти билан аранг беш доллар ишлар, бу асосан, тўй қўшиғи — "У менга ваъдалар берди"дан тушадиган тушум эди холос. Йигит азбаройи муҳтожлик туфайли шаҳарда яшай олмай, узумзор ўртасида жойлашган битта уйни ижарага олди. Ижара ҳақи ҳаммаси бўлиб ойига ўн икки ярим долларни ташкил этарди. Шунга қарамай, йигит бу ижара ҳақини тўлай олмай, хўжайини ўн ойлик муддат қарздор бўлиб қолди. Қарздан қутилиш учун у узумзорда ишлади. Ўзининг айтишига кўра, у егулик бўлмаганидан кўпинча фақат узум ейиш билан чекланган. Бу йигит шунчалик руҳан чўккан эдики, қўшиқчилик мартабасидан бутунлай воз кечиб, бир умр юк машиналари сотиш билан машғул бўлишни кўнглига тугиб қўйди. Аммо ана шу ўрин уни Руперт Хьюз мақтаб, эътироф этди: "Сизда ажойиб овоз бор, уни чиниқтириш керак. Сиз Нью-Йоркка бориб ўқишингиз лозим “. деди у. Бу йигитни Лоренс Тиббетт дейишарди. Хьюзнинг эътирофи ва уринишлари туфайли астойдил ҳаракат қилиб, бутун қитьага номдор бўлди.

** *

Биз кимга дуч келмайлик, уни уйғотишга интилсак, у ўзида бор имкониятдан ҳам кўпроғига эришади, унинг хулқ-атворида ҳам озгина бўлсада, ўзгариш рўй бера.ди. Биз уни мутлақо тубдан ўзгартириб юборишимиз ҳам мумкин. Сиз буни муболаға деб ўйлаяпсизми? У ҳолда Гарвард университетининг марҳум профессори Уильям Жеймснинг доно сўзларини ўқиб чиқинг. Уильям Жеймс энг машҳур руҳшунос ва файласуф эди. "Бизни қандай бўлишимиз кераклиги билан солиштирган, ҳали ярим мудроқ ҳолатда бўламиз. Биз ўзимизнинг жисмоний ва руҳий захираларимизнинг жуда оз қисмидан фойдаланамиз. Умуман, айтиш мумкинки, инсон яшайди, у ўзининг имконият даражасида ҳаёт кечиради. Ужуда кўп қобилият турига эга бўлади-ю, аммо ундан одатда фойдаланмайди . Холл Кейннинг "Насроний", "Судья", "Мэн ороли Дсш келган одам" номли романларни ўқиганмисиз? Унинг асарларини беҳисоб миллионлаб кишилар уқиган. Холл Кейн темирчи устанинг боласи эди. А мактабда бор-йўғи саккиз йил ўқиган бўлса-да, лекин дунёнинг энг бой-бадавлат адибларидан бири сифатида вафот этди. Кейннинг ҳаёт тарихи қуйидагича: Холл Кейн сонет ва балладаларни яхши кўрар, Данте Габриела Россеттининг шеърларини мириқиб ўқирди. У, ҳатто Россетти асарларининг бадиий қиммати тўғрисида яхшигина мақола ёзди ва бир нусхасини шоирнинг ўзига ҳам юборди. Шоир эса бундан миннатдор бўлди. "Меиинг қабилиятимни юқори баҳолаган бу киши жуда чуқур билимга эга бўлиши керак", деб мулоҳаза юритган бўлса эҳтимолдан холи эмас Россетти. Шу сабабли у темирчининг ўғлини Лондонга чорлаб, ўзига котиб бўлиб ишлашни таклиф қилди. Бу таклиф Холл Кейннинг ҳаётидаги бурилиш нуқтаси эди, у ўз вазифасини бажариш жараёнида ўша даврнинг етук адабиёт намоянлари билан учрашишга муяссар бўлди. Уларнинг маслаҳатлари ҳамда рағбатлантиришларидан боши кўкка етган ҳолда у осмону фалакка йўл олган эди гўё. Унинг Мэн оролидаги Грибэ саройида жойлашган уйи бутун ер шаридан келаётган сайёҳлар учун зиёрат масканига айланиб қолган, қолдирган бисоти, молу дунёси эса икки миллион долларни ташкил этган эди. Ким билади, эҳтимол, машҳур кишининг асари тўғрисида мақола ёзилмаганида, Кейн бу ёруғ дунёдан кам.бағаллигича кўз юмиб кетармиди... Ҳақиқий чин юракдан берилган баҳонинг кишини ҳайратга соладиган кучи ана шун бўлса керак. Россетти ўзининг қадрини жуда яхши билган киши эди. Бунинг сира ажабланадиган жойи йўқ. Деярли ҳар бир киши ўзини аҳамиятли, қадр-қиммати баланд киши, деб ҳисоблайди. Ваҳолапки, ҳар бир миллатда ҳам ана шу ҳол мавжуд. Ҳа, сизу биз турфа қобилиятларга эгамиз, фақат уни одатда ифода этмаймиз. Бу имкониятларнинг биридан тўлиқ фойдаланмасликка сабаб, ҳамсуҳбатларимизда уни сеҳрли тарзда эътироф этиш ва руҳлантириш малакаси етишмайди. Одамларга таъсир этиб, уларни ҳақоратламай, ранжитмай десангиз, уларнинг кичик бўлса ҳам муваффақиятини эътироф этинг, маъқуллаб, ҳар бир ютуғини қайд этиб туринг.

"Харобадан  чиққан машхурлар" китобидан олинди 


Ҳозиргача ҳеч ким фикр билдирмаган!
Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган