ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июн 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
4567910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Герри Форд "Охиригача кураш!"
25-07-2014

Генри Форд — машҳур муҳандис, автомобиль саноати ихтирочиси, Форд мотор компаниясининг асосчиси бўлган. Генри Форд 1863 йилнинг 30 июлида мичиганлик фермер — ирландиялик муҳожирнинг оиласида таваллуд топган. Отаси уни нозик-ниҳол, танбал ҳисоблаб, ҳамиша норози бўларди. Дарҳақиқат, Генри ўзини шаҳзодалардек тутар, фермада тасодифан пайдо бўлгандек таассурот қолдирарди. Унга нимаики иш буюришмасин, ҳафсаласиз адо этарди. Генрининг товуқ ва сигирларни кўрарга кўзи йўқ эди. Мен эрта болалигимданоқ кўп юмушларни қандайдир бошқача тарзда бажариш мумкинлиги ҳақида ўйлардими, — деган эди у. Масалан, у ҳар эрталаб сув тўла пақирларни айланма зиналардан кўгариб чиқарди. Нега ҳар куни шу ишни қилиш керак, ваҳоланки, ер остидан сув қувурлари ўтказиш мумкин-ку. 12 ёшга тўлганида отаси унга чўнтак соатини ҳадя қилди. Болакай чидай олмади, соатни очди ва кўз ўнгида ажабтовур мўъжиза пайдо бўлди. Механизм қисмлари бпр-бирини ҳаракатга келтирар, битта жажжи ғилдирак бошқасини ишга туширар, ҳар бир мурватча муҳим эди. Соатни қисмларга бўлган, сўнг қайта йиғиб чиққан бола узоқ вақт ўйланиб қолди: ушбу механизмни катталаштирса бўлмайдими? Бир ҳаракат бошқасига сабаб бўлади, ҳаммаси ўз дастагига эга. Муваффақият қозониш учун қайси дастакни босишинг муҳим. Генри тезда соат таъмирлашни ўрганди, ҳатто маълум вақт мобайнида маҳаллий фермалар бўйлаб юрганича хронометрларни тузатиб, пул ҳам ишлади. Иккинчи ҳаяжони эса локомобиль (буғ кучидан фойдаланиб, бошқа машиналарни юргизадиган қурилма) билан танишганида юз берди. Ўшанда Генри отаси билан аравада кетаётган эди. Буғ ёрдамида ҳаракатланувчи ўзиюрар улкан машина — тутун чиқариб кетаётган махлуқ уларнинг аравасини қувиб ўтаркан, отларни ҳуркитиб юборди. Ҳанг-манг бўлиб қолган Генри ҳайдовчининг ўрнида бўлиш учун ўз умрининг ярмини беришга ҳам рози эди. 15 ёшида Г.Форд ярим кечаси ҳеч кимга билдирмай, Детройтга йўл олди: у отаси хоҳлагандек фермер бўлиб етишмайди. Детройтда уни ҳеч ким кутмас, пул ҳақида гапирмасаям бўларди. Ўсмир ишга жойлашган заводда кўнкалар учун вагонлар тайёрлашарди. Бу ерда у узоқ ишлай олмади. Форд бузилган механизмни тузатиш учун қўлини ўша механизмга теккизса кифоя эди. Ишчилар янги келган қобилиятли бу йигитчага ҳасад қила бошлашди. Улар бор кучини ишга солиб ниятига етдилар — Форд заводдан ҳайдалди. Шундан сўнг Геири ака-ука Флауэрларнинг кемасозлик (заводига ишга кирди. У кундузи қора меҳнат билан шуғулланар, кечалари эса турар-жой ҳақини тўлаш учун соат таъмирлаш билан овора бўларди. Кўп ўтмай, Форд иВестингаузи фирмасида локомобиль механиги бўлиб ишлай бошлади. Ундаги тиришқоқлик, қизиқувчанлик, қунт-сабот аста-секин тилга тушди. Бу орада отаси Уильям Форд ўғлини уйга қайтаришга уриниб кўрди. Генри эса барибир қайтмади. Ўшанда у илк бор ўзиюрар аравасини сотишга муваффақ бўлди. 1893 йилнинг ноябрида Генри Форд Клара исмли қизга уйланди. Муваффақият сари юришни эса асло канда қилмасди. У ўзлари истиқомат қиладиган икки хонали уй орқасидаги омборхонада биринчи автомобилини яратди. Форд икки кечаю кундуз дам олмай, тинимсиз ишлаб, тунги соат иккида рафиқасига иКвадрицикльи тайёр бўлганини маълум қилди. Ушбу улов тўртта вилосипед шинаси ёрдамида ҳаракатланар эди. Хиёл утмай Форд Эдисон компаниясининг бош муҳандисига айланди. 1899 йилда эса Детройт автомобиль компаниясига ишга ўтди. У янада юқори лавозимга кўтарилиши мумкин эди, бироқ олдига қўйилган шарт Генрини иккилантириб қўйди: ёш муҳандис ихтирочиликни йиғиштирсагина мансаб курсисини эгаллай оларди. Иккиланишга эса сабаб бор эди: оилани боқпш керак, пул эса йўқ — бари маблағ аравача яратишга сарфланганди. Эридаги иккиланишни кўрган Клара ҳар қандай вазиятда ҳам унинг қарорини маққуллашини таъкидлади. Ишдан бўшаган Форд : ўзини исотишига киришди. У молиявий жиҳатдан баққувват ҳамкорларни из лай бошлади. Аммо ушбу рояларни сотиб олишни ҳеч ким истамасди. Фақат бир гал детройтлик тадбиркорни ўз аравасида катта тезлик билан манзилга етказган Генри унда ихгирочи бўлиб ишлашга рози бўлди. Бироқ яна иши юришмади. Генри иДетройт автомобил Компанияида узоқ вақт фаолият кўрсатолмади. Автомобилга битта ҳам талаб йўқ эди. У ишдан бўшар экан, энди фақат мустақил бўлишга қарор қилди. Форд яна ўз ғояларини сотишга чоғланди, Барибир ҳамкор керак эди, аксига олиб уни нуқул рад этишарди, ҳатто бир идорадан, куч билан ҳайдаб чиқаришди. Ва, ниҳоят 1903 йилда иФорд Мотор Компании рўйхатга олинди. Генри ушбу янги компаниянинг бош бошқарувчиси эди. Муҳандисликни мустақил равишда ўрганган Форд заводга ўзи каби исгеъдодларни ишга олди. иМутахассислар шу қадар ақлли ва тажрибалики, ниманидир қилиш керак эмаслигини аниқ билишади, улар ҳар ерда меъёр ва тўсиқларни кўра оладилари, — деган эди Форд. Муваффақиятга эришиш ҳақидаги кўплаб китобларда Генри Форднинг и\/-8и маркали машинани ишлаб чиқаришга оид қарори муфассал ҳикоя қилинади. У бир бирикмада саккизта цилиндрни жойлаштиришни истаб қолган эди. Айтилдими, бажарилиши шарт ва Форд тегишли топшириқларни берди. Муҳандислар бир бўлиб, иахир, саккизта цилиндрни бирлаштириш асло мумкин эмаси, деган фикрга келишди. — Қандай бўлмасин бажаринглар, — деди Форд. Муҳандислар оёқ тираб олишди: — Бунинг пложи йўқ. Генри Форд ҳам бўш келмади: — Натижа чиқмагунча, сизларга қанча вақт талаб қилинса ҳам ишлайверинглар. Бечора муҳандислар тер тукиб ишлай бошлашди, ахир, бошқа иложлари ҳам йўқ эди-да, чунки улар Форднинг қўлостида ишлашни истардилар. Ишдан бўшаб кетишни бу муҳандисларнипг бирортасиям хоҳламасди. Аммо орадан олти ой ўтса ҳамки, ҳеч қандай натижа кўринмади. Яна олти ой ўтди. Муҳандислар барча усулларни фикр чиғириғидан ўтказдилар, аммо иложи йўқлиги — деган вазият сира бўйин бермас эди. Ноилож йил охирида Генри Фордга топшириғини амалга оширишнинг чорасини топа олмаганини айтишди. — Ишни давом эттираверинг, мен шуни истайман. Демак, бўлади, — деди Генри Форд. Муҳандислар ишни давом эттиришди ваниҳоят ажойиб кунларнинг бирида миллионернинг нияти рўёбга чикди, Форднинг қатъияти амалга ошди. Балки бу воқеанинг айрим майда-чуйдаларида хатоларга йўл қўйилгандир, аммо натижа барча учун ниҳоятда қизиқарли эди. Сизми ёки бошқами, мақсадига етмоқчи бўлган киши Генри Форд миллионларидан келиб чиқадиган сабоқни англаши керак. Форд каби бекаму кўст яшашни хоҳласа, албатта. — Форднинг ҳамма машиналари мутлақо бир-бирига ўхшаш, — деган эди Генри Форднинг ўзи, — аммо бир-бирига мутлақо ўхшаш икки киши бўлмайди. Ҳар бир янги ҳаёт, бу — қуёш остидаги янти нарсадир, илгари бирор нарса худди шундай аниқ ўхшаш бўлмаган ва бундан кейин кам бўлмайди. Ёш киши худди шу тарзда ўзига қараши керак — у ўзига хосликнинг яккаю ягона учқунини излаши лозим, ана шу ўзига хослик уни бошқа кишилардан ажратади ва уни бутун куч-қувват билан авж олдиради. Жамият ва мактаблар бу учқунни ўчиришга уринади; улар барини бир хил қирраликда қирқиб ташламоқчи бўлади, мен эса, учқунни ўчиришга уринманг, бу сиз ўйнашингиз лозим бўлган асосий ролингиэ учун муҳим ҳисобланмиш яккаю ягона таянчингиздир, дейман. Генри Форд муваффақиятга эришди, чунки муваффақият тамойилларини жуда яхши тушунган ва амалда қўллаган эди. Улардан бири — нимага эришишни исташни қатъий билиш эди... Форд 1947 йилнинг 7 апрелида 83 ёшида ўзининг Дирборндаги уйида вафот этди. Шу тариқа For d motor тарихидаги улкан даврга якун ясалди ва унинг асосчиси ўлганига қарамай, компания фаол ишлай бошлади.


Ҳозиргача ҳеч ким фикр билдирмаган!
Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган