ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Биз ҳақимизда

“Кутубхона - маърифатли дунёга очилган эшик”.

Республика болалар кутубхонаси фаолияти

“Кеча ва бугун”

Кишилик жамиятини тараққиёти давомида турли-туман моддий, маданий ва анъанавий ёдгорликлар кўплаб яратилган. Ана шундай ёдгорликлардан бири китобдир. Қадимда китоблар авайлаб асралган, ниҳоятда қадрланган.Фақат кутубхоналар туфайлигина қадимги қўлёзмалар, босма китоблар, тарихий шахслар ҳақидаги манбаалар бизгача етиб келган.Илмли кишилар китобни барча бойликлардан юқори кўрганлар, уларни қадрлаганлар.Кутубхона форсча “китоблар уйи”, “китоблар сақланадиган жой” деган маънони билдиради.

Республика болалар кутубхонаси 1965 йилнинг январ ойида Алишер Навоий номидаги Давлат кутубхонасининг “Ўсмирларга хизмат кўрсатиш бўлими фонди” нинг негизида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан вилоятлардаги болалар кутубхоналари учун илмий-услубий марказ сифатида ташкил этилди.

Кутубхона дастлабки даврда В.Маяковский номидаги кутубхона билан бир бинода жойлаштирилган эди ва 1972 йилдан эса у ўз биносига эга бўлди. Кутубхона учун бино танлашда уни шаҳарнинг марказида, қулай жойда жойлашиши, мактаблар ва болалар боғчалари яқинлиги ҳисобга олинди.

Республика болалар кутубхонаси Давлат муҳофазасидан меъморчилик ёдгорлиги бўлмиш қадимий бинода жойлашган. Бинони 1907 йилда бой савдогар ака-ука Водъяевлар ўзлари учун қурганлар. Тез орада бино шаҳар генерал-губернатори ихтиёрига ўтказилган. Бинода шаҳар уламоларининг йиғилишлари, юбилей тантаналари ва баллар ҳам ўтказилар эди.

1965 йилга қадар Республикада болалар кутубхоналари фаолиятини умумлаштирувчи, услубий йўл - йўриқлар кўрсатадиган ташкилот бўлмаган эди. Шу даврдан бошлаб Республика болалар кутубхонаси услубий марказ вазифасини бажаришни ўз зиммасига олди.

Кутубхона вилоят болалар кутубхоналари фаолиятини бошқариб, илмий - услубий ва амалий ёрдам кўрсатган.

Республика болалар кутубхонаси йилига 13 мингдан зиёд китобхонларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Кўп сонли китобхонларни боғча болаларидан бошлаб, то 1-9 синф ўқувчилари ташкил этади. Шунингдек, шаҳримизнинг барча мактаб ўқувчилари ва болалар боғчалари мураббийларига, Успенский номли Республика ихтисослашган мусиқа академик литсейи педагоглари ва ўқувчиларига, ҳамда Камолиддин Бехзод номли миллий рассомчилик ва дизайн институти профессор ўқитувчилари талабаларига, АРМлар мутахассисларига, кутубхона хизмати кўрсатилмоқда.

Кутубхона ҳар жиҳатдан қулай ва шинам. Кичкинтойлардан тортиб то катталарнинг ҳам қизиқишига жавоб берадиган китоб заҳирасига эга. Кутубхонанинг асосий вазифаси китобни тарғибот қилишдан уни кенг китобхон оммасига етказишдан иборатдир.

Кутубхона фондида 219 мингдан зиёд адабиётлар ва 100 дан ортиқ бошқа нашрлар мавжуд. Булар: фаннинг барча соҳалари бўйича болалар ёшини ҳисобга олувчи бадиий адабиётлар, илмий - оммабоп нашлар, ижтимоий - сиёсий китоблар, журналлар, Ўзбекистонда ва Россияда нашр қилинган болалар ҳамда катталар учун газета ва журналлар, энсиклопедия - луғатлар, CД ромлар, видео - аудио кассеталардир. Шунингдек, болалар ўқиши раҳбарлари учун илмий-услубий ва библиографик нашрлар ҳам ўз ўрнини топган.

 

Бўлимлар

Ҳозирги кунда Республика болалар кутубхонада 6 та бўлим фаолият кўрсатмоқда:

1. Ўқувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими:

-Мактаб ёшигача ва 1- 4 синф ўқувчиларига хизмат кўрсатиш шўбаси.

-5 - 10 синф ўқувчиларига таълим ресурслари бўйича ахборот хизмат кўрсатиш шўбаси.

-Маънавият, маърифат ва санъат бўйича медиаресурс шўбаси.

2. Маълумот-библиография ва ўлкашунослик ахборот бўлими.

3. Китоб жамлаш, тўкислаш ва янги ресурсларнинг электрон каталогини яратиш бўлими.

4. Адабиётларни сақлаш ва ретрокаталог яратиш бўлими.

5. Илмий услубиёт ва мактаб ахборот ресурс марказлари мутахассислар малакасини ошириш бўлими.

6. Жаҳон ахборот ресурслари ва янги технология бўлими. Интернет синф.

Республика болалар кутубхонаси бўлимлари фаолияти билан танишиб чиқамиз:

1. Ўқувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими

- Мактаб ёшигача ва 1- 4 синф ўқувчиларига хизмат кўрсатиш шўбаси:

Мактаб ёшигача ва 1- 4 синф ўқувчиларига хизмат кўрсатиш шўбаси: Абонемент ва ўқув залидан иборат. Шўбасининг китоб фонди 8503 нусхани ташкил этади. Бу шўбаси болалар боғчаларининг мактабгача тарбия гуруҳи болаларига ва мактабнинг бошланғич синф ўқувчиларига хизмат кўрсатади. Хизмат кўрсатиш шўбасининг асосий вазифаси кичик ёшдаги китобхонларни кутубхонага жалб қилиш, кутубхонада бўлган ноёб дурдона асарларни китобхонларга етказиш, уларни билим савиясини оширишдир.

Китобхонларни ҳар томонлама етук инсон қилиб вояга етказиш, уларда китобга меҳр уйғотиш шу бўлимдан бошланади. Бу ерда ёш китобхонлар ўзларининг бўш вақтларини қизиқарли ва мазмунли ўтказадилар. Ҳозирги кунда видеоаппаратура орқали турли хил мултфилмлар намойиши ва ўйинлар болалар хизматида.

Адабиётлардан тўлиқ фойдаланиш учун алфавитли ва системали каталоглардан фойдаланилади. Шеърлар картотекаси болалар қизиқишларини ҳисобга олиб мунтазам тўлдирилиб борилади.

Шўба ходимлари Тошкент шаҳридаги болалар боғчалари ҳамда мактаблар, литсейи ўқувчиларига хизмат кўрсатиб келмоқда. Шўба мактаблар билан ҳамкорликда “Алифбо” байрамлари, учрашувлар, суҳбатлар уюштиради.

- 5 - 9 синф ўқувчиларига таълим ресурслари бўйича ахборот хизмат кўрсатиш шўбаси:

Шўба 5 - 7, 8-10 синф ўқувчиларига хизмат кўрсатади. Китоб фонди 7500 нусхани ташкил этади. Китоблар КБК бўйича жойлаштирилган. Шўбада табиий фанлар, техника ва қишлоқ хўжалиги, спорт ва соғлиқни сақлаш, мактаб дастури бўйича адабиётлар мавжуд. Абонементда икки гуруҳга бўлинган ҳолда яъни 5 - 7 синф ўқувчилари ва 8 - 10 синф ўқувчилари учун алоҳида - алоҳида китоб бериш ташкил этилган. Китобхонлар китобларни 10 кун муҳлат билан оладилар. Шўбада ўқувчиларимиз ўзларига керакли адабиётларни танлашлари учун очиқ китоб фонди барпо этилган, китоб жавонида йўқ китобларни кутубхонани алифбо ва тизимли каталогларидан фойдаланиб буюртма беришлари мумкин.

Ўқув залида кутубхонанинг энг нодир китоблари жамланган: энсиклопедиялар, луғатлар, дарсликлар, газета ва журналлар, бадиий адабиётлар шулар жумласидандир.

Ўқув залида турли хил кечалар, таниқли ёзувчилар, шоирлар, машҳур кишилар билан учрашувлар ўтказилади. Бу ўқув залида ўтказиладиган ҳар бир тадбир ўқувчиларни янада кўпроқ кутубхонага келишларида муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Чунки улар машҳур кишилар билан жонли мулоқот қиладилар, ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб оладилар.

- Оилавий ўқиш шўъбаси:

Шўба болалар ўқишига раҳбарлик қилувчилар, педагоглар, тарбиячилар ва ота-оналарнинг кутубхонадан фойдаланишлари учун мўлжалланган. Шўбанинг китоб фонди 2200 нусхани ташкил этади. Китоблар 10 кун муҳлатга берилади. Шўба хизматидан болалар китобхонлиги раҳбарлари, уқитувчи, ота-оналар ҳамда кутубхона яқинидаги “Оқибат” , “Ёшлик”, “Мустақиллик”, каби маҳаллаларда истиқомат қилувчи уй бекалари, нафақахўрлар фойдаланиб келмоқдалар.

Оилавий ўқиш шўбаси янги келган китоблар ва кутубхона фондидаги энг яхши адабиётларни мунтазам равишда китобхонлар ўртасида тарғиб этиб келмоқда.

- Маънавият, маърифат ва санъат бўйича медиаресурс шўбаси:

Маънавият, маърифат ва санъат бўйича медиаресурс бўлимининг китоб фонди 4000 га яқин бўлиб ундан 2000 таси санъатга доир адабиётлардир. Булар мусиқа, рақс, кино, театр, тасвирий санъатга оид китоблардир. Ноталар эса алоҳида китоб жавонларида жойлашган.

Санъатга оид адабиётлардан ташқари маънавият ва маърифатга доир китоблар ҳам мавжуд. Шўба доимий равишда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасини, “Театр”, “Санъат”, “Саодат”, “Гулистон”, “Веселие нотки”, “Юний художник” номли журналларни олади. Шўба Тошкент шаҳридаги мактабларнинг ўқувчиларига ва талабаларига хизмат кўрсатади.

Шўба ходимлари томонидан доимий равишда хар хил тадбирлар ўтказилади. Масалан, санъат усталари, кино актёрлари, шоирлар ва композиторлар билан учрашувлар, коллеж ва институт талабалари билан биргаликда байрам кечалари тайёрланади. Энг кичик ёшдаги мактаб ўқувчилари учун эса “Мусиқий меҳмонхона” номли сирли мусиқа оламига саёҳат ташкил этилган. “Мусиқий меҳмонхона” ни ташкил қилишдан асосий мақсад, ўсиб келаётган ёш авлодга мусиқа сирларини очиб бериш, уларни мусиқага яқинлаштириш, мусиқа асбоблари билан таништиришдир, чунки мусиқа ҳар бир инсонда яхши фазилатларни ва нозик туйғуларни уйғотади.

2. Маълумот-библиография ва ўлкашунослик ахборот бўлими:

Маълумот-библиография ва ахборот ўлкашунослик бўлимининг китоб фонди 1500 га яқин. Кутубхонада маълумот-библиография ва ўлкашунослик ахборот хизмат кўрсатиш бўлимининг асосий вазифаси китобхон болаларнинг сўровномаларини бажариш ва картотека, каталоглар билан ишлашга ўргатишга йўналтирилган. Бўлимда ҳар қандай саволларга жавоб бера оладиган ажойиб маълумот-библиографик нашрлар фонди жойлашган. Газета, журналларнинг турли тематикадаги мақолалар картотекаси мавжуд. Бундан ташқари бўлим китобхон ва болалар ўқиши раҳбарлари билан ахборот-библиографик ишларини олиб боради. Ўқитувчи-педагоглар учун “Ахборот кунлари” ни ташкил этади.

Бўлим ходимлари янги келган матбуот нашрлари билан ишлайдилар, яъни мақолаларни таҳлил қилиб, улар ҳақидаги библиографик маълумотларни тавсифлаб, картотекаларга жойлаштирадилар. Маълумот-библиография ва ахборот бўлими кутубхоначиларнинг библиографик фаолиятини мукаммаллаштириш, вақтини тежаш, китобхонлар билан ишлашларида ёрдам бериш мақсадида ёзувчилар ҳаёти ва ижодига оид долзарб мавзулар бўйича мунтазам равишда библиографик қўлланмалар ва болалар китоб ўқишига раҳбарлик қилиш йўналишларида ахборот-библиографик нашрлар чиқаради.

Библиографик қўлланмаларнинг кичик шаклларидан: варақалар, буклетлар, эсдаликлар тайёрлайди, китоб кўргазмалари ташкил этади ва газета, журналлар мақолалари шарҳларини ўтказади.

3. Китоб жамлаш, тўкислаш ва янги ресурсларнинг электрон каталогини яратиш бўлими:

Китоб жамлаш, тўкислаш ва янги ресурсларнинг электрон каталогини яратиш бўлими “Кутубхона фондларини жамлаш тартиби ҳақидаги Низом”га мувофиқ ташкил этилган. Адабиётлар болалар ўқишига раҳбарлик қилувчилар учун ва барча ёшдаги болалар учун мўлжаллаб жамланади. Китоб жамлашга ёрдам тариқасида жамлангунгача ва жорий жамлаш картотекаси юритилмоқда. Бўлим вақтли матбуот нашрларига обуна бўлишни ташкил қилиб, 43 дан ортиқ номдаги вақтли матбуот нашрлари картотекасини юритади.

Болаларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда КБК тузуми бўйича болалар адабиётларига кутубхоначилик библиографик ишлов берилади. Бўлим томонидан қуйидаги каталоглар юритилмоқда:

Барча кутубхона учун алифболи каталог;

Бош каталог;

2 - 3 синф ўқувчилари учун тизимли каталог;

4 - 7 синф ўқувчилари учун тизимли каталог;

8 - 10 синф ўқувчилари учун тизимли каталог;

Болалар ўқишига раҳбарлик қилувчилар учун тизимли каталог;

Сарлавҳалар каталоги;

Електрон нашрлар каталоги;

Лотин ёзувидаги нашрлар каталоги.

Бўлим ходимлари кутубхона фондини болалар учун чоп этилган яхши ва сифатли китоблар билан тўкислаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг нашриёт-матбаа ижодий уйлари билан, “Шарқ” НМАК билан шартнома асосида ишламоқдалар. Янги чиққан нашрларнинг мавзулари ахборотномалари, мавзулар режалари таҳлил этилиб, кутубхонада йўқ нашрларга буюртма берадилар. Вақтли матбуот нашрларини ўз вақтида қайд этиб, кутубхона бўлимларига тарқатадилар. Янги келган адабиётларнинг кўригини ташкил этадилар.

Хайрия жамғармалари, турли нодавлат ташкилотлар ва ҳомийлар томонидан ҳам китоблар олиниб, китоб фонди бойитилмоқда.

4. Адабиётларни сақлаш бўлими:

Республика болалар кутубхонаси фондида 219 минг нусха китоб ва бошқа нашрлар мавжуд. Китобхонларнинг ёшларини ҳисобга олган ҳолда, болалар кутубхоналари учун КБК (Кутубхона библиографик классификатсия) жадвали асосида жойлаштирилган.

Бундан ташқари болалар ўқишига раҳбарлик қилувчилар (педагоглар, ота-оналар) учун ҳам 2500 нусхага яқин китоб фонди жамланган. Барча китоблар фонди учун топографик каталог тузилган. Бўлим ходимлари кутубхонанинг хизмат кўрсатиш бўлимларидаги китобларни мунтазам янгилаб, тўлдириб борадилар. Бўлимларнинг китоб заҳираларини қандай сақланаётганлигини назорат қиладилар. Бўлимлар фондида йўқ бўлган нашрларни кутубхонанинг китоб сақлаш бўлимидан етказиб берадилар. Мунтазам равишда китоб фондини гигиена қоидалари асосида сақлашга ҳаракат қиладилар. Хоналар шамоллатилиб, кимёвий дорилар билан ишлов берилади.

5. Илмий услубиёт ва мактаб ахборот ресурс марказлари мутахассислари малакасини ошириш бўлими

Илмий услубиёт ва мактаб ахборот ресурс марказлари мутахассислари малакасини ошириш бўлими китобхонларга хизмат кўрсатишда янги шакл ва усулларни қўлланишни йўлга қўйиш, кутубхона хизматини янги технологиялар асосида олиб бориш бўйича услубий ёрдам кўрсатади.

Болалар ва мактаб ўқувчиларининг ўқишига рахбарлик қилувчилар, педагог ўқитувчилар, мактаб кутубхоначилари ва АРМ мутахасисслари учун долзарб мавзулар, унутилмас саналар, ёзувчиларнинг юбилейларига бағишланган услубий қўлланмалар тайёрлайди ва вилоят АРМларига юборади.

Илмий услубиёт бўлими ходимлари доимо бошқа кутубхоналарнинг илғор иш тажрибаларини, ахборот техналогияларни янги йўналишларини ўрганади ва бошқа кутубхоналарга тадбиқ қилади. Кутубхоначиларнинг касб махоратини ошириш мақсадида ахборот ресурс марказлари раҳбарлари, мутахасисслари билан мунтазам равишда семинар ўтказиб боради.

Малака ошириш институти, маданият институти ва маданият коллежи талабалари учун илмий-услубий маслахатлар берилади ва амалий машғулотлар ўтказишни ташкил қилади.

Болалар кутубхоналарида ёш китобхонлар билан ишлашни яхшилаш, ёшлар ўртасида китобга бўлган қизиқишни кучайтириш мақсадида “Енг фаол китобхон”, “Енг яхши китобхон оила” кўрик-танловларини тайёрлайди ва ўтказиб боради.

Ҳар йили “ХХИ - асрда болалар китобхонлиги” мавзуида илмий-амалий конференсия ўтказишни ташкил қилади. Конфиренсия маълумотларини жамлаб тўплам чиқаради.

Бўлим ходимлари шаҳар ва вилоят АРМлари, мактаб кутубхоналарини иш фаолиятини ўрганиш мақсадида хизмат сафарларига чиқадилар ва услубий, амалий ёрдам кўрсатадилар.

6. Жаҳон ахборот ресурслари ва янги технология бўлими:

Кутубхона фаолиятига янги технологияларни жорий этиш ва китобхонларга хизмат кўрсатишнинг янги усулларини яратиш мақсадида кутубхонада 2001 йилда бу бўлим ташкил этилди.

Бўлимнинг бугунги иш услуби ва фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги “Республика аҳолисини ахборот кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-381-сонли қарорини бажаришга қаратилган. Шу мақсадда болалар ва ўсмирларни ўқишга жалб қилишнинг турли шаклларини жорий қилиш, жумладан, электрон кутубхона, Интернетга интегратсиялаш, китоб ва видео маданият синтезини шакллантириш ва бойитишдан иборат. Болаларнинг ахборотни қабул қилишдаги хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда янги ахборот ва компютер кўникмаларини “ўқиш, эшитиш, кўриш” шаклида етказишга қаратилган.

Шу мақсадда, 2007 йилнинг апрелида Республика болалар кутубхонасига Япония ҳукумати томонидан маданиятни ривожлантириш ва келажак авлодни тарбиялашга кўмаклашашиш мақсадида беғараз гранти асосида 28,6 миллион иен ҳисобида аудиовизуал жиҳозлар ажратилди. Бу кутубхона ишини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Бу аудиовизуал жиҳозлардан кўзи ожиз ва ҳаракати чекланган болалар ва ўсмирлар хам фойдаланишлари мумкин. Шунингдек кутубхонада бу жиҳозлардан лингафон хонаси ташкил этилиб: ДВД, наушниклар ва ясси экранлар қўйилган. Улар ёрдамида болалар Жаҳон классик ва миллий мусиқали асарларларни эшитишлари ёки ахборот технологиялари ёрдамида тил ўрганишлари, мактабгача бўлган болалар ўқишларини ташкил этиш мумкин.

Бундан ташқари ўқув залида бу техниканинг асосий қисми жойлаштирилган - бу ерда видеопроектор, электрифитсиаланган экран, ДВД, видеомагнитафон, аудиокучайтиргич ва микрафонлар қўйилган. Бу ускуналар ёрдамида халқаро конференсиялар, семинар-тренинглар, тақдимотлар, олимлар, ёзувчилар, маданият ходимлари, санъаткорлар ва бошқа инсонлар билан учрашувларни замонавий ва юксак миқёсда ўтказиш имкониятини беради.

Бўлим 10 та Пентиум - 4 компютерлари билан таъминланган. Барча компютерлар АДСЛ технологияси орқали интернет тармоғига уланган. Бу китобхонлар учун кўпроқ ахборотлар олиш имконини бермоқда. Бўлим ходимлари болаларга компютердан фойдаланиш қоидаларини ўргатадилар. Бўлимда “Компютер кутубхонаси” ташкил қилинган. “Компютер кутубхонаси” турли фан соҳалари бўйича рефератлар ва тематик уй вазифаларини бажаришга ёрдам беради. Бу ерда ахборот технологияларига оид юздан ортиқ журналлар, компютер саводхонлигига оид илмий-оммабоп нашрлар дарсликлар ва қўлланмалар жамланган.

Ахборот технологиялари кенг ривожланган ҳозирги кунда, интернет тармоғида Республика болалар кутубхонаси жамоаси томонидан ўзбек тилидаги Китоб.уз сайти ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллигига ёш китобхонлар учун «Китоб.уз» сайтининг иш бошлаши тарихий аҳамият касб этди. Бундай хайрли иш мамлакатимизнинг жаҳон маънавий оламидаги ўз ўрни, ҳиссаси борлигидан далолат берувчи бир ҳайрли ишдир.

Бугун сайтда китобхонлар учун “Ўзбек адабиёти”, “Електрон адабиётлар”, “Жаҳон адабиёти”, “Ривоятлар”, “Ертаклар”, “Биласизми”, “Лойиҳалар”, “Матбуот ҳизмати” ва кўплаб бошқа саҳифалар хизмат кўрсатишни бошлаб юборган. Кўчириб олиш учун электрон китобларнинг рўйҳатлари тузилган.

Ендиликда ҳар бир китобхон ўз уйида ўтириб «Китоб.уз» сайти жавонида ўзига керакли бўлган китобини топиб ўқиш имкониятига эга. Шу кунларда янги сайтнинг “Нодир китоблар” саҳифасини тайёрлаш бўйича амалий ишлар давом этяпти. Ўйлаймизки «Китоб.уз» ўзбек китобхонларини севимли сайтларидан бирига айланди.

Кутубхона томонидан ташкил этилган “Китоб.уз” сайти бўлимлари ва ундаги маълумотлар базаси янада бойитиб борилди. Ушбу сайт ўзбек ва рус тилларида фаолият кўрсатмоқда. Асосан ўқувчи-ёшлар учун мўлжалланган маълумотлар билан тўлдирилиб, 100 000 га яқин электрон китоблар ва турли соҳалардаги маълумотлар базаси яратилган.

Китоб.уз сайтида www. форум.китоб.уз форуми орқали таниқли шоир ва ёзувчилар иштирокида он-лайн учрашувлар ташкил этилмоқда. Масалнавис, сатирик шоир Ямин Қурбон, ёзувчи Мухаммад Али, болалар шоири Абдурахмон Акбар иштирокида он-лайн орқали тўғридан-тўғри мулоқот ўтказилиб турилди.

2014 йил бошидан бошлаб янги WWW.ТАҚВИМ.УЗномли портал устида ишлар олиб борилди. “Ўзбектелеком”нинг “УзНет” бизнесни ривожлантириш маркази” мутахассислари билан ҳамкорликда портал дизайни ва унинг хавфсизлиги, оммабоплиги ва ко`пгина жиҳатлари борасида ишланиб сентябр ойидан бошлаб кенг о`қувчилар оммасига тақдим этилди.

Портал 5 саҳифа ва 7 бўлимдан иборат бўлиб, муштарийлар сайтга қўйиб борилаётган ҳар бир кунга оид бўлган маълумотларни, яъни муҳим сана, таваллуд кунлар ва байрамларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида мутолаа қилишлари мумкин. Саҳифаларимиздан ўрин олган “Биласизми?”, “Турфа олам”, “Рефератлар”, “Халқ оғзаки ижодиёти” ва “Тарихий саналар” ўзига хос маълумотлар билан бойитилиб борилмоқда.

Раҳбарият

1. РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР КУТУБХОНАСИ ДИРЕКТОРИ

Ўролов Дониёр Амонович

Қабул қилиш кунлари - душанба, жума

Вақти - 10.00 - 18.00гача, Телефон: 236-22-01

2. КУТУБХОНА ИШИЛАРИ БЎЙИЧА ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ

Бобонов Зокир Қувондиқович

Қабул қилиш кунлари - душанба, чоршанба, жума

Вақти - 10.00 - 18.00гача, Телефон: 233-25-19

3. КУТУБХОНА ИЛМИЙ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ

Юлдошов Солихжон Собитжон ўғли

Қабул қилиш кунлари - сешанба, пайшанба 

Вақти - 10.00 - 18.00гача, Телефон: 233-43-91

4. ХЎЖАЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ

Рахимов Акром Илҳомжонович

Қабул қилиш кунлари - душанба - жума

Вақти - 10.00 - 18.00гача, Телефон: 233-25-19

 

 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган